Шоҳжаҳон Эргашевнинг Нью-Йоркдаги жанги тўғридан тўғри намойиш этилади

  • 10 январь, 2018, 18:13
  • 0
  • Бокс

Профессионал фаолиятида муҳим жанглардан бирига қизғин ҳозирлик кўраётган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО 11) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Сони Фредриксонга (18-0-0, КО12) қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Мазкур жанг 12 январ куни (Тошкент вақти билан 13 январ куни соат 08:00да бошланади – SPORTS.uz) Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги кўпчилик бокс мухлисларининг хоҳиш ва истакларига кўра, жанг SPORT телеканалида тўғридан тўғри намойиш этилади.

Боксчимизни қўллаб-қувватланг!

Шоҳжаҳон Эргашев: Мен 15 раундга тайёргарлик кўраман, аммо нокаут энг яхши йўл

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!