Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнида WBО чемпиони ҳисобланган Жош Тейлор собиқ жаҳон чемпиони Теофимо Лопесга қарши жанг қилади
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) WBО чемпиони ҳисобланган шотландиялик Жош Тейлор (19-0, 13 КО) навбатдаги жангини енгил вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, АҚШлик Теофимо Лопесга (18-1, 13 КО) қарши ўтказадиган бўлди. Ушбу тўқнашув 10 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида жойлашган "Madison Square Garden" ёки "Hulu Theater" аренасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Жанг кечаси Top Rank компанияси томонидан ташкил этилади ва ESPN канали орқали трансляция қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳам фаолият олиб бормоқда. Унинг навбатдаги жанги қачон бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Фикрлар