Шоҳруҳ Давлатов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

Эркаклар ўртасида марафон ғолиблари аниқланди. 42 км, 195 метр масофага кечган баҳсда эфиопиялик Тамират Тола янги Олимпия рекорди (2:06.26) билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Кумуш медал белгиялик Башир Абдига (2:06.47) насиб этган бўлса, кениялик Бенсон Кипруто (2:07.00) кучли учликни якунлаб берди. 

Ҳамюртимиз Шоҳруҳ Давлатов эса 30-километрдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилгани боис трассадан четга чиқди ва финишга етиб бора олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!