Шок: “Манчестер Сити”дан 100 очко олиб ташланиши кутиляпти

“Манчестер Сити”га Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузгани учун жуда оғир жазо қўлланилиши мумкин.

Футбол молияси бўйича мутахассис Киран Магуайр “шаҳарликлар”нинг айби исботланса, оқибати оғир бўлишини таъкидлади.

- Мен “Манчестер Сити”дан 60 дан 100 очкога олиб ташланишини кутяпман. Шунинг ўзи жамоанинг Премьер-лигани тарк этишига кифоя қилади.

Терговнинг бутун жараёни 3-4 ойга чўзилиши мумкин. Чунки 115 та қоида бузилишининг ҳар бири кўриб чиқилиб, улар бўйича қарор қабул қилиниши керак, - деди Киран Магуайр.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” 2009-2018 йиллар давомида АПЛнинг молиявий низомини бузганликда айбланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!