Шок! МЮ ўз майдонида “Севилья”га ютқазиб қўйди ва ЕЧЛни тарк этди

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ҳамда Испаниянинг “Севилья” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйиннинг 72-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган Виссам Бен-Йеддер 74 ва 76-дақиқаларда гол киритишга эришди. Бунга эса Ромелу Лукаку бир бор жавоб қайтара олди холос.

Икки ўйин натижасига кўра эса, Жозе Моуриньо шогирдлари кутилмаганда ЕЧЛдаги юришларига якун ясайдиган бўлишди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб баҳси

Манчестер Юнайтед Англия – Севилья Испания 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 74 Бен-Йеддер, 0:2 – 78 Бен-Йеддер, 1:2 – 84 Лукаку.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).

Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90).

Биринчи ўйин –  0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!