Шомуродов, Аҳмедов ва Мусаев терма жамоа лагерига келиб қўшилди
Миллий терма жамоа бугун Туркияга йўл олиш олдидан пойтахтдаги охирги машғулотини ўтказди. Бугунги машғулот ҳам "Жар" стадионида ўтказилди. Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар билан бир қаторда легионерлардан Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов ҳамда Фозил Мусаев иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, эртага терма жамоамиз вакиллари ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Туркияга йўл олишади.
Туркия – Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 июнь куни соат 23:00да Аланья шаҳридаги "Аланя Стадиум" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Фикрлар