Шомуродов, испан суперклубига ўт!

Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги фаолияти ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Гарчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо легионеримизни Римда олиб қолишга қарор қилган бўлса-да, клуб мутасаддилари Элдорнинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидираётгани ва яхши таклиф тушса, ўтган мавсум асосий таркибга кира олмаган ўйинчимизни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда.

Шомуродов ишсиз қолмаслиги табиий. Ўзбек футболчисига Италия, Испания, Германия ва Туркия клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар кўзга ташланмоқда.

Элдорнинг юқори даражали ҳужумчисига айланишига катта ҳисса қўшган Валерий Карпин шогирди учун энг мақбул вариантни айтди. Буни Шомуродов маслаҳат сифатида қабул қилиши мумкин. 

- Шомуродов учун энг мақбул вариант – “Севилья”. Элдорнинг ўйин услуби испан футболига тўла мос келади. Италияда асосий эътибор ҳимояга қаратилади. Испанияда эса ҳужумга!

Шомуродов ҳужум чизиғида ўзини жуда эркин ҳис қиладиган ўйинчи ҳисобланади, - деди Валерий Карпин.

Россиялик мутахассис “Ростов”ни бошқаргандан даврда Элдор Шомуродовни асосий ҳужумчи даражасига кўтарган. Карпин Шомуродовни марказий ҳужумчи ва қанот ҳужумчиси сифатида ўйнатган. Шунингдек, ҳамюртимизнинг “Женоа”га трансфер қилинишида унга кўмаклашган.

large_17

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" Испания чемпионатининг энг кучли клубларидан бири. Мавсумни кучли тўртликда якунлаган андалусияликлар келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Моуриньо ўз ҳимоячиларига ишонади!

Жозе Моуриньо “Рома”нинг асосий ҳимоячилари Жанлука Манчини ва Крис Смолингга ишонч билдиришда давом этади. Бу икки футболчи етакчилигидаги ҳимоячилар Конференциялар лигасидаги ғалабага катта ҳисса қўшди.

Шу билан бирга клуб раҳбарияти Рожер Ибаньесга жўяли таклиф бўлса, уни сотиб юборишга тайёр. Чунки Рим клуби скаутлари унинг ўрнини босишга қодир ўйинчи топиб қўйди.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, скаутлар Жозе Моуриньога “Айнтрахт” ҳимоячиси Эван Ндикани олишни тавсия қилишмоқда.

“Осер” тарбияланувчиси бўлган ҳимоячи 2018 йилдан бери Бундеслига клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва шартномаси якунланишига яна бир йил қолди.

Ндика мавсумни 44 та учрашув, тўртта гол ва тўртта ассист билан якунланди. Унинг трансфер суммаси 32 миллион еврони ташкил қилаётган бўлса-да, шартномаси охирлаб бораётганини инобатга олиб, арзонроқ нархга харид қилиш мумкин.

rue8091071da1

“Рома” ўйинчисига яхши харидор бор!

“Рома” ва “Сассуоло” ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин. Римликлар клуб тарбияланувчиси бўлган 22 ёшли ярим ҳимоячи Давиде Фраттезини яна ортга қайтармоқчи.

“Сассуоло” бу ўйинчи билан хайрлашишга тайёр. Бу клуб римликлардан трансфер шартномаси доирасида 20 ёшли Эдоардо Бовени беришни сўради. Бироқ “Рома” спорт директори ТЬягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо катта ишонч билдираётган ўйинчи берилмаслигини маълум қилди.

Энди “Сассуоло” Моуриньо қўл остида очилиб бораётган бошқа ёш футболчи – Кристиан Вольпатога оғиз солмоқда. 18 ёшли ҳужумкор футболчи ҳали “Рома” асосий таркибида муқим ўринга эга эмас.

Шу боис, томонлар ўзаро рокировкага Вольпатони қўшиши кутиляпти.

1645298304_roma

Моуриньо Шомуродов ўрнига “Манчестер Юнайтед” юлдузини чақиряпти!

Шомуродовни “катта марра” кутиб турибди!

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Suxrob Sa'dullayev
28/06/2022 01:16
Real Madridga o‘tsa dim yaxshi bo‘ladi
Baxil Alihuja
27/06/2022 10:38
Каерга кетса хам майли! Факат Моурдан узок булса булди
&
Абдурахмон лидер
27/06/2022 02:06
Карпиннинг фикрига кушиламан. Туркияга кетиш хатодек куринвотди.