Моуриньо Шомуродов ўрнига “Манчестер Юнайтед” юлдузини чақиряпти!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум учун ҳужумда Тэмми Абрахам билан ёнма-ён ўйнайдиган ҳужумчи қидирмоқда. Дастлаб, португалиялик мутахассис Элдор Шомуродовни Римда олиб қолиб, ҳамюртимизга келаси мавсум имкон беришга қарор қилган эди.

Шунга қарамай, легионеримизга Туркия, Италия ва Испания клубларидан қизиқиш бўлаётгани боис, Элдор келаси мавсумни қайси жамоада ўтказиши  ноаниқ бўлиб турибди. Шомуродов учун энг оптимал вариант унга мунтазам ўйин амалиёти тақдим этадиган жамоа бўлади.

Моуриньо эса, Абрахамга шерик сифатида собиқ шогирди – Антони Марсьялни олиб келишни режалаштирмоқда.

Франциялик ҳужумчи манчестерликлар учун керакмас ўйинчига айланган. Ўтган мавсум клуб раҳбарияти уни “Севилья”га ижарага бериб юборди. Янги бош мураббий Эрик тен Хаг ҳам Антонига эътибор қаратаётгани йўқ.

Марсьялнинг имкониятлари ва салоҳияти Моуриньога яхши таниш. Жозе 2016-2018 йиллар давомида манчестерликларни бошқарган даврда ҳужумчи асосий таркиб ўйинчиси бўлган ва бу жамоа “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги соврини – Европа лигаси кубогини қўлга киритган.

Бир пайтлар манчестерликлар 60 миллион евро тўлаган ўйинчини ёзда 16 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига харид қилиш имкони бор. Римликлар айни пайтда ҳужумчининг маош бўйича талабини пасайтиришга интилмоқда.

26 ёшли Антони Марсьяль худди Шомуродов сингари ҳужум маркази ва ҳар икки қанотда ўйнай олади.

59712118

“Рома” ўйинчисига янги клуб харидор

Спортга ихтисослашган  fichajes.net сайтининг ёзишича, “Рома”га керак бўлмай қолган ярим ҳимоячи Гонсало Вильярга дебютант клуб харидор бўлмоқда.

Рим клуби испаниялик футболчи асосий таркибга кира олмагани учун уни “Хетафе”га ижарага берган эди. 24 ёшли Гонсало ўз юртида ҳам ўзини кўрсата олмади. У Ла лигада ўн марта майдонга тушиб, битта ассист қайд этди холос.

Моуриньо келаси мавсум ҳам Вильярга имкон бермайди. Бу вазиятдан А Серия дебютанти “Монца” унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Бундан ташқари, Вильяр “Севилья” нишонида ҳам турибди. Андалусияликлар “Лацио” вакили Луис Альбертонинг трансферини уддалай олмаса, унинг ўрнига Гонсало Вильярни олиб келишни режалаштирмоқда.

1635852831_vilar_1

Сен кўчада қолмайсан!

“Рома” бош мураббий Жозе Моуриньога маъқул келмай қолган Жордан Верету катта клублардан таклиф олмоқда.

Франциялик ярим ҳимоячига “Эвертон”, “Милан” ва “ Марсель” иш беришга тайёр. Римликларнинг марселликлар билан яхши “олди-бердиси” бор.

Лекин Веретунинг ўзи юртига қайтишга шошилмаяпти. Футболчи А Серияда қолишни маъқул кўрмоқда. Вариантлар орасида “Милан” бор. Миланликлар яқинда пойтахт клуб раҳбариятини ижарада ўйнаган Алессандро Флоренцининг трансферини амалга оширишга кўндирди.

Верету мавсумни 49 та ўйин,  тўртта гол ва ўнта ассист билан якунлади. Унинг трансферини 17 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига амалга ошириш мумкин.

rsz_as-roma-v-ac-milan-serie-a_4

Ўзбек тўпурари ҳаммани ларзага солмоқда!

Ҳужумчининг гапи “Рома”ни жунбушга келтирди. Унга чиқиш эшиклари кўрсатилди!

Шомуродовни “катта марра” кутиб турибди!

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
salahidin
25/06/2022 11:04
Тугри килади Унга гол урадиган керак