Шомуродов билан ўйнаган футболчини Манчестер суперклуби 65 миллион еврога олади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Рубен Аморим қўл остида жамоа таркибини мунтазам янгилаб бориш ва маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Рома”да Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган франциялик легионер Ману Коне энди фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Аслида манчестерликлар Франция терма жамоаси ўйинчисини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Аммо Рим клуби етакчи футболчилардан бирини мавсум ўртасида қўйиб юбормаслигини билдирган.
Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед” Коне трансферини ёзда 60-65 миллион евро эвазига ҳал қилиш учун жуда яхши имкониятга эга.
Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Жорий мавсумда Коне барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, битта голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар