
Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушадими ёки захирадан? (Фото)
Бугун Италия чемпионати 7-турдан ўрин олган "Рома" - "Эмполи" учрашуви бўлиб ўтади. Элдор Шомуродов тўп тепаётган римликлар бу гал ўз майдонида ўйин ўтказади.
Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. "Рома" айни пайт А Серияда 12 очко билан 4-ўринда бормоқда. "Эмполи" эса 9 очко жамғарган ҳолда 9-поғонани банд этган.
La gazzetta dello sport нашри мазкур баҳс учун тахминий таркибларни тузиб чиқди. Унга кўра Шомуродов захирадан ўрин олган.
Фикрлар