Шомуродовнинг трансфери январда ҳал бўлади

  • 17 ноябрь, 06:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Италияни тарк этиб, Туркия Суперлигасига келганидан кейин тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлади.

Tecno

“Рома” ёзда ўзбек форвардини кейинчалик тўлиқ трансфер ҳуқуқи билан “Истанбул Башакшеҳир”га ижарага юборди.  Туркларнинг танлови ўзи оқлади. Энди Шомуродовнинг трансферини қачон тўлиқ амалга ошириш масаласи кўтарилмоқда.

Италиянинг нуфузли манбалардан бири – romaforever.it бу вазиятга ойдинлик киритди. Sports.uz портали ушбу маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

- Шомуродовнинг Туркиядаги шоуси давом этади. Энди “Башакшеҳир” унинг трансферини охиригача ҳал этиши ва “Рома” қанча маблағ ишлаб олиши масаласини кўтарилмоқда.

Элдор Туркияда фаолиятини тиклаб олди. “Башакшеҳир”нинг ёздаги танлови ўзини тўлиқ оқлади. “Рома” фанатлари Артём Довбик ва Эван Фергюсон етарли даражада самарали ўйнай олмаётани учун Элдор Шомуродовнинг кетганидан афсусланмоқда. Айни пайтда “Шомуродовни “Рома”да олиб қолса бўлмасмиди?” деган масала жуда кенг муҳокама қилиняпти. Айниқса, футболчининг ижарага жўнатилгани мухлисларда уни ортга қайтариш умидини уйғотмоқда.

Ўтган мавсум ўзбек ҳужумчиси римликлар жамоасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва бешта ассист муаллифи бўлганди.  Аммо ҳозир унинг келажаги Туркия билан боғлиқ. “Рома” ва “Башакшеҳир” келишуви трансферни осон амалга ошириш имконини берадиган даражада тузилган.

Турк клубида Шомуродовни январдаёқ тўлиқ трансфер қилиш имкони бор. Ҳужумчининг ўйини ва самарадорлигидан келиб чиқиб, “Башакшеҳир” бу масалани январдаёқ ҳал қилишни мўлжаллаяпти.

Таниқли инсайдерлардан бири Филиппо Биафора Шомуродов трансферига оид маълумотларни қуйидагича изоҳлаганди.

“Истанбул Башакшеҳир”да Элдор Шомуродовни қишки трансферлар даврида 2,8 миллион еврога  тўлиқ трансфер қилиш имкони бор. Агар бу иш январда рўй бермаса, трансферни охирига етказиш мажбурияти мавсум якунланганидан кейин амалга оширилади. Бунинг учун “Башакшеҳир” Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиши керак, - деб ёзди Филиппо Биафора.

Бугунги кунда “Рома”ни трансфернинг молиявий аспекти хавотирга солмоқда. 30 ёшли ҳужумчининг ижараси ёзда Рим клуби ғазнасига 3 миллион евро туширди. Туркия клуби трансферни тўлиқ якунлаши “Рома”га яна 2,8 миллион евро  олиб келади. Римликларни қизиқтираётган масала бу иш қачон амалга ошишидир. Истанбулликлар трансферни январда амалга оширадими ёки йил охирида автоматик жараён билан якунлайдими?

Шомуродовнинг ўйини ва натижаларидан келиб чиқиб, “Башакшеҳир” трансферни январда амалга ошириш эҳтимоли катта. Чунки Элдор 12 та учрашувда саккизта гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган экан, қайси клуб бундай ҳужумчини қўлдан чиқаргиси келади?, - деб ёзмоқда  romaforever.it сайти журналисти Лука Мугнайоли.

Ҳусановнинг аҳволи қандай? “Манчестер Сити” ўйинчилари рейтинги эълон қилинди

Рустамжонов қаҳрамон! Ўзбекистоннинг қийин ғалабаси қандай баҳоланди?
ФИФА: Нимчорак финални Ўзбекистон бошлаб беради! (1/8 финаллар рўйхати)

Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?

Ўзбекистоннинг Миср устидан ғалабаси хорижда қандай баҳоланди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!