Шомуродов гол урган ўйин рекордларга бой бўлиб чиқди!

Римдаги “Олимпико” стадионида майдон эгалари “Рома” ва чемпионат аутсайдери “Венеция” ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисобига қайд этилди.

Учрашувнинг илк дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Давид Окереке урган голга иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов бир бор жавоб қайтарди. Ўзбек легионери 76-дақиқада қайтарилмас зарба билан вазиятни тенглаштириб, мезбонларни аламли мағлубиятдан қутқариб қолди.

Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган учрашувда бир неча тарихий натижалар ҳам қайд этилди.

Ўйин давомида римлик футболчилар рақиб дарвозаси томон 46 та зарба йўллади. Бу 2019 йилдан бери энг кўп зарба йўлланган учрашув бўлди. Аввалги рекорд уч йил муқаддам шрнатилган бўлса, “Аталанта” ўйинчилари “Эмполи” дарвозасига 47 марта тўп тепган.

Шунингдек, “Венеция”нинг финляндиялик дарвозабони Ники Мяенпя ўзи келган 17 та зарбадан 16 тасини бартараф этишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткичга ҳам кучли бешлик чемпионатларида сўнгги уч йилдаги рекорд бўлди.

Roma-Venezia-Ethan-Ampadu-627x376

Аввалги рекорд юқорида келтирилган “Аталанта” ва “Эмполи” ўртасидаги баҳсда қайд этилган бўлиб, “Эмполи” дарвозабони Бартоломей Дронговски бир беллашувда 17 марта жамоасини голдан қутқарганди.

“Венеция”нинг 37 ёшли дарвозабони Ники Мяенпя жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган жами 8 та зарбани ўтиб кетишига йўл қўймади. Ўз жамоадошлари учун энг кўп 65 маротаба тўпга тегинган ўйинчи бўлди.

Шунга қарамай, Шомуродовнинг голи “Венеция”ни муддатидан олдин қуйи лигага жўнатиб юборди.

“Рома” ғалаба қозонишни унитиб қўйди

“Рома” футболчилари мавсум охирига бориб толиқ қолган кўринади.

Статистика билан шуғулланадиган манбаларнинг далолат беришича, римлик “бўрилар” барча турнирларда сўнгги еттита учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозона олган.

 Жозе Моуриньо шогирдлари Конференциялар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида Англиянинг “Лестер” жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этгани сўнгги беллашувларнинг ягона ғалабали натижаси бўлиб турибди.

Ўша муваффақиятли баҳс олдидан ҳам, ундан кейин ҳам “Рома” дуранг ёки мағлубият қайд этди. Хусусан, римликлар сафар ўйинларида қуйидаги натижа кўрсатди: “Наполи” – “Рома” 1:1, “Интер” - “Рома” 3:1, “Лестер” - “Рома” 1:1, “Фиорентина” - “Рома” 2:0.

Уй учрашувларида: “Рома” - “Болонья” 0:0, “Рома” – “Венеция” 1:1.

fiorentina-roma-prognoz-na-match-serii-a_1652014952422410739-thumb

Римга “Фейеноорд” агентлари келди

Маълумки, “Рома” Конференциялар лигасининг 25 майга белгиланган финал учрашувида Нидерландиянинг “Фейеноорд” клуби билан беллашади.

Илк маротаба ташкил этилган халқаро турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига пухта тайёргарлик кўраётган роттердамликлар “бўрилар”нинг ўйини бўйича маълумот тўпламоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, “Фейеноорд” раҳбарияти “Рома” ўйинини бевосита кузатиш ва таҳлил қилиш учун “Венеция” билан бўлган ўйинга ўз таҳлилчиларини юборгани аниқланди.

Il Corriere dello Sport нашри таҳлилчи Деннис ван дер Ри “Олимпико”га ташриф буюриб, римликлар жамоаси ҳақида батафсил маълумотнома тайёрлаган.

afcb-h-30nov-josemourinho-2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Toxir Sharif
15/05/2022 18:52
Adminlar! Shomurodovdan bowqa qiziqarli ma'lumotlarni ham yuklasangiz yaxshi bo'lardi. Har 3 ta yangilikdan 1 tasi Shomurodov haqida