Шомуродов ҳам Туркияга кўчиб ўтишга розими?

CHERY AUTO

Элдор Шомуродов Туркияда фаолиятини давом эттириши мумкин — унинг “Истанбул” клубига ўтиши якунловчи босқичга кирган.

Tecno

Жанлуки Ди Марционинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ва "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган 30 ёшли ҳамюртимиз трансферга розилик берди. Туркияликлар футболчини муайян шартлар бажарилган тақдирда мажбурий сотиб олиш шартномаси билан ижарага олмоқчи. Энди барчаси "Рома"нинг якуний қарорини кутишга боғлиқ — шу қарордан сўнг трансфер амалга ошади.

Бундан бир неча кун аввал Туркия клуби ҳамюртимиз учун Рим клубига 7-8 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ўтган мавсумда Шомуродов 27 та учрашувда майдонга тушиб, ўртача 40 дақиқадан ўйнади. У 4 та гол ва 4 та голли узатма билан жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!