Шомуродов ҳам улар қаторида бўлишини истардик
“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам Европа лигасининг гуруҳ босқичи бешинчи турида Финляндиянинг ХИК жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Англиялик футболчи бу голи орқали “Рома”нинг халқаро миқёсидаги тўпурарлари қаторига қўшилди. ХИК жамоаси дарвозасидан жой олган тўп Абрахам учун римликлар сафида Еврокубоклардаги 10 гол бўлди.
Тэммигача бу маррани “Рома”нинг беш нафар футболчиси забт этган.
Рейтингни босниялик ҳужумчи Эдин Жеко бошқариб турибди. Унинг ҳисобида халқаро турнирларда киритилган 32 та гол бор. “Рома” афсонаси Франческо Тотти 22 та тўп билан иккинчи поғонада мустаҳкам жойлашган.
Тэмми Абрахам яхшилаб ҳаракат қилса, ўзидан олдинда турган Даниэле Де Росси (11 та гол), Мирко Вучинич (10 та гол) ва Антонио Кассано (10 та гол) каби футболчилардан ўзиб кетиш имкониятига эга.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эса, Элдор Шомуродовни ҳам “Рома” тўпурарлари орасида кўришни истайди. Лекин мавсум давомида бир неча ўйинда арзимаган дақиқаларга майдонга тушаётган ҳужумчи учун эътиборга молик натижа қайд этишнинг имкони йўқ.
Фикрлар