Мураббий яхши кўрган шогирди Шомуродовни Англияга чақирадими?

Валерий Карпин Элдор Шомуродовнинг Россиядаги фаолиятида муҳим ўрин тутади. Биринчи навбатда, бу мутахассис легионеримизга ишонч билдиришдан қўрқмади ва унинг ҳеч ким пайқамагани қобилиятларини очишга эришди.

large_1

Юртимизда “Машъал” ва “Бунёдкор” жамоаларида тўп тепиб, 2017 йилда “Ростов”га йўл олган Элдор Шомуродовнинг Россия футболида ўрнини топиши осон бўлгани йўқ. Ростовликларнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Леонид Кучук футболчимизга у қадар ишонч билдирмади ва етарли ўйин амалиёти бермади. Орадан кўп ўтмай, Валерий Карпин “Ростов”ни қабул қилиб олди ва вазият ўзгарди.

Россиялик мутахассис легионеримизни марказий ҳужумга қўя бошлади ва ўзини кўрсатиши учун етарли вақт берди. Бунгача Элдор тезкорлиги, дриблинги ва пас ошириш маҳорати эвазига қанот ҳужумчиси сифатида ўзини кўрсатиб келаётган эди.

Карпиннинг ишончига жавобан, Шомуродов ҳам секин-аста асосий таркиб ўйинчисига айланди ва бора-бора жамоанинг асосий юлдузи даражасига кўтарилди. Ўзбекистонлик футболчи “Ростов”да ўйнаган кезлари чемпионатда 80 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлди.

rueb875506dcd

Бош мураббий ўзбек футболчисининг имкониятларини юқори баҳолаб, Алексей Миранчук ва Сердар Азмун қаторида Шомуродов ҳам лиганинг энг зўр футболчиси эканини таъкидлади.

- Мен учун Шомуродовнинг нархи 50 миллион еврога тенг. У бир мавсумда 20 та гол уриш учун барча хусусиятларга эга. У кучайиб боради, - деган эди Валерий Карпин.

Шунингдек, “Ростов”нинг аоссий тўпурарига айланиб бораётган Элдорга Россиядан аниқ таклифлар бўлди. Карпин уни рақобатчи клубларга қўйиб юбормади. Вазият етилишини кутди. Кейин “Женоа”га кетишига қаршилик қилмай, Европага йўл очиб берди. Генуяликлар ўзбек легионери учун ростовликларга 7,5 миллион евро тўлади, 1,5 миллион евро бонус ажратди ва кейинги трансфердан 15 фоиз улуш берадиган бўлди.

Шомуродовнинг ўзи Карпин қўл остида тактик ва жисмоний тайёргарлик бўйича ўсишга эришгани, ҳимояда қандай самарали ўйнашни ўрганганини айтган эди. Шомуродов “Ростов”да ҳужумдаги устунликларини ривожлантириш қаторида тўпсиз ҳаракат қилиш, ортга қайтиб, ҳимояда ўйнаш, жамоадошларини қўллаб-қувватлаш, голли вазиятлар яратиш усулларини ҳам ўзлаштирди.

Бироз олдинга ўтиб, айтиш мумкинки, айни пайтда “Женоа” мухлислари ва мураббийларга ҳам Шомуродовнинг мана шу хусусиятлари жуда маъқул келмоқда.

160898097_4384410311569855_6504831346853920197_o

Валерий Карпин бош мураббий сифатида қандай маҳоратга эга эканини “Ростов” натижаларидан билиб олиш мумкин. Ўз даврида Россия ва Европа жамоаларида ўйнаб, катта тажриба тўплаган бу мутахассис “Ростов”дан ҳар йили бир неча етакчилар кетишига қарамай, жамоасини юқори ўринлар учун даъвогарга айлантиришни уддалаяпти.

“Ростов” билан 2024 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Валерий Карпин россиялик журналистларга яқин келажакда Англия ёки АҚШда мураббийлик қилиш режаси борлигини маълум қилди. Ва бунинг учун керак бўлса, ингиз тилини ҳам ўрганиб олишга тайёр. Нима деб ўйлайсиз, Валерий Карпиннинг режаси амалга ошиб, Англия жамоаларидан бирига бош мураббий бўлса, ишонган шогирди Элдор Шомуродовни ёрдамга чақирармикин?

Ҳакам ўзбекистонлик легионер бурнини синдириб, уни нокаут қилганини айтди!

“Юве” нишонидаги Шомуродов рақобатга дош беролмаяпти!

Шомуродовга қарши ўйнаган Роналду футболкасини нега отиб юборди?

Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
17/04/2021 18:42
Элдор қолган ўйинларда голлар урса Женоадан кучлироқ кулибга ўтарди. Унга ҳужумкор жамоа керак.
TV TV
17/04/2021 18:31
Сарлавхага тааллукли мавзу охирида озгина чикяпди. Сал инсоф билан булинглар.