Шомуродов жамоасида ўйнаган футболчи Роналдудан зўр ҳужумчи борлигини айтди!
Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Лука Тони айни пайтда А Серияда тўпурарлик қилаётган “Ювентус” юлдузи Криштиану Роналду ва “Интер” ҳужумчиси Ромелду Лукакуни ўзаро таққослади.
- Роналду ҳар доир жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб қолаверади, лекин Лукаку ўзи гол урмаган ўйинларда ҳам ўз жамоаси учун муҳим аҳамият касб этадиган тарзда ҳаракат қилади. Ҳозирги пайтда мен Лукакуни Роналдудан устун ҳужумчи, деб биламан. Бельгиялик ҳужумчининг Роналдудан анча ёш экани ҳам эътиборга молик жиҳат, - деди Лука Тони.
Роналду жорий мавсумда А Серияда 27 та ўйинда 25 та гол урди. Лукаку эса 29 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.
Лука Тонининг ўзи футболчилик фаолияти давомида Италияда ўндан зиёд жамоада тўп сурган. Хусусан, 2010-2011 йилги мавсумда ҳозир Элдор Шоммуродов ўйнаётган “Женоа” ҳужумчиси бўлган. Моҳир тўпурар генуяликлар таркибида жами 16 та ўйин ўтказиб, учта гол уришга муваффақ бўлган эди.
Фикрлар