Шомуродов жамоасига Англиядан футболчи келади

“Женоа” раҳбарияти ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилди. Генуяликлар ҳимояси чемпионатда ишончли ўйнай олмаяпти.

Шу боис, “Женоа” хўжайинлари жамоага “Арсенал” ҳимоячиси Сократис Папастатопулосни олиб келишни мақсад қилмоқда.

Жорий мавсумда бу футболчи Англия премьер-лигаси қайдномасидан чиқарилди. Шунингдек, “канонирлар” Европа лигаси ўйинларида ҳам бу ҳимоячи хизматларидан фойдаланмайди.

Айни пайтда ўйин амалиётисиз қолаётган грек футболчисининг трансфери 4 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унга “Женоа”дан ташқари “Фенербаҳче” ҳам кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!