Шомуродов жамоасининг мақсади Чемпионлар лигасими?

"Ростов" клуби сардори Ивелин Попов жамоаси мавсумнинг қолган қисмида ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақида гапирди.

“Кучли учликка кириб, Чемпионлар лигасида ўйнамоқчимиз”, - дейди Попов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

“Ростов” тўпурари ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эканини ҳам унутмаслик лозим. У 11 та гол билан РПЛ тўпурарлар пойгасида 2-ўринда кетмоқда. “Ростов” эса 22 та турдан сўнг мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!