Шомуродов "ЖЧ-2026" ҳақида: "Ҳамма нарса биз кутганимиздек кечмади"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Футболчи ўзининг Instagram саҳифасида мундиалдан суратлар билан бўлишиб, тарихий дебют ҳақидаги ҳиссиётларини ёзди.
"Болалигимдан Жаҳон чемпионати майдонига чиқишни орзу қилардим. Бугун эса бу орзуим ушалди. Бу ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш жуда қийин.
Ҳамма нарса биз кутганимиздек кечмади ва натижа яхшироқ бўлиши мумкин эди. Лекин бу йўл мени янада кучли қилди, бебаҳо тажриба берди ва олдинга интилиш учун янада катта мотивация бағишлади.
Шу йўлда мен билан бирга бўлган ва мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз", — деб ёзди Шомуродов.

Фикрлар