Шомуродов “Женоа”га керак эмасми?

Давиде Баллардини келганидан кейин “Женоа”нинг ишлари юришиб кетди. Жамоа сўнгги ўйинларда очко жамғариш бўйича фақат чемпион “Ювентус”дан орқада, кам гол ўтказиш бўйича эса А Серияда етакчи бўлиб турибди.

Биз учун кучли бешлик чемпионатларида дебют мавсумини ўтказаётган Элдор Шомуродов аввалги бош мураббий Роландо Маран даврида ҳам, жамоа бошқарувини Давиде Баллардини олиб бораётган вазиятда ҳам асосий таркиб ўйинчиси эканини исботлаб қўйгани муҳим.

Айни пайтда Элдор Шомуродов 13 февраль куни сафарда “Торино”га қарши бўладиган навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборган. Бироқ, ўзбек легионери аввалги турда юқори ўринлар учун курашаётган “Наполи”га қарши ўтказилган ғалабали баҳсда кичик жароҳат туфайли майдонга тушмаган эди.

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг жамоа ўйинига таъсирини икки хил баҳоламоқда. Бир гуруҳ мухлислар Шомуродов “Женоа”га катта фойда келтираётганини таъкидласа, айримлари Элдорга ишонч билдиришга шошилмаяпти.

135574797_4192617674082454_8272958649830949904_o_1

Эътиборингизга, генуялик футбол ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда билдираётган  Шомуродов ҳақидаги бизга ёқадиган ва ёқмайдиган фикрларини ҳавола этишга қарор қилдик.

Gabriele Bertini:

Мени жароҳат олган Миха Зайцнинг аҳволи кўпроқ ташвишга соляпти.  Элдор эса, ортиқча баҳо берилган футболчи. У жамоамизни кучайтира олгани йўқ. Зайц эса, борган сари яхши ўйин намойиш қиляпти.

Lorenzo Campoli:

“Наполи”га қарши ўтказилган учрашув биз мақталган ўзбек фуболчисисиз ҳам ўйнай олишимизни кўрсатди.

Riccardo Ravignani:

Шомуродовнинг тезроқ оёққа туришини истаймиз. Эътироф этиш керакки, у кам гол ураётганига қарамай, ҳақиқатан ҳам, жуда фойдали ўйинчи.  Тартиб-интизом ва меҳнатсеварлик унинг асосий устунликлари. Бу доим кўриниб туради.

Lorenzo Bruscoli:

Пандев иккита гол урди, Дестро А Сериянинг  январь ойидаги энг яхши ҳужумчиси бўлди. Менимча, буёғига Шомуродовсиз ҳам ўйнай оламиз. Устига-устак Элдорнинг ўйинида пасайиш кузатиляпти.

Tony Sarnano:

Мана жароҳатлар ҳам бошланди. Ўзбек футболчисидан умидимиз катта.

Vito Carella:

Қария Пандев “Наполи” билан бўлган биргина ўйинда “ўзбек Мессиси” ярим йилда урганчалик гол киритди. Менимча, Шомуродовнинг трансфери хато бўлди.

Simone Bozzi:

Айримлар Элдорнинг кучига етарлича баҳо бермаяпти. Сиз эътибор билан бир қаранг, Шомуродов жароҳат олиб, сафдан чиққанидан кейин Маттиа Дестро ҳам гол уришдан тўхтади. Мен ўзбек футболчиси бизнинг асосий ҳужумчимиз бўлган Дестрога жуда катта ёрдам бераётганини доим таъкидлаб келганман.

Andrea Critiano:

Зайц ва Шомуродов “Торино” билан бўладиган ўйингача сафга қайтишига умид қиламиз. Бизни енгиш қийин бўлган рақиб билан муҳим ва жиддий ўйин кутмоқда.

132044343_4157701147574107_8280140097063755075_o_1

Дарҳақиқат, италиялик талабчан ва синчков мухлислар Элдор Шомуродовнинг ўйини турлича баҳоламоқда. Бироқ, “Женоа” раҳбарияти ва мураббийларининг ўзбек ҳужумчиси ҳақидаги хулосалари ижобий. Буни клуб президенти ва бош мураббийнинг Италия оммавий ахборот воситаларида Элдор ҳақида билдирган фикрларидан билиб олиш мумкин.

Ҳурматли мухлислар, сиз Шомуродовнинг “Женоа”даги ўйинини қандай баҳолайсиз? Қайси томоннинг фикрига қўшиласиз?

Шомуродов Англия, Испания ва Германиядан таклиф олган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Otabek Yusupov
11/02/2021 21:48
Мухлис зоти шунақа бўлади. Кеча Элдордан бошқаси тўнка деяётганлар бугун командалари сал одам қаторига қўшилиб қолса бошқача сайраяпти.Хаммасига кўрсатиб қўй Элдор?
Мардонвич Марат
10/02/2021 09:27
Елдор борлиги учун сал тирилди Жеона
Дилшод Даврлнов
10/02/2021 08:07
Элдор зур зурлар синмаеди озорок эгилиши мумкмн лекин яна тик туриб юришни давом этади Жарохат хам эгилиш каби нарса яхши булгач яна яхши уйин курсатади ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ Ээлллдддоооррррр ФАКАТ ГОЛ
&
Нарзуло
09/02/2021 21:54
Худо ХохласаЕлдорзуруйнапкетадиНарзуллобобо