Шомуродов кечаги ўйинда

Италия А Серияси 28-туридан ўрин олган учрашувни "Женоа" меҳмонда ўтказди. Аутсайдер "Парма" майдонига сафар қилган генуяликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Элдор Шомуродов ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади ва иккинчи тайм аввалида захирага олинди. Унинг ўрнига майдонга тушган Жанлука Скамакка дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган "La Gazette dello Sport" нашри ҳамюртимизни ушбу ҳаракатлари учун 5 баллга лойиқ кўрди. Маълумот учун, бу "грифонлар" таркибидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

IMG_20210320_121014_668

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)