Шомуродов кейинги мавсумни қаерда бошлайди?

“Рома”га тегишли бўлган Элдор Шомуродовнинг “Специя” билан ижара шартномаси якунланишига бир неча кун қолди.

Рим клуби қишки трансферлар даврида ўзбек ҳужумчиси ўйин амалиётига эга бўлиши учун ярим мавсумга "Специя“га қўйиб юборган эди. А Серия якунланди. Бироқ, мавсум охирида бир хил очко тўплаган “Специя” ва “Верона” қўшимча учрашувда юқори дивизионда қайси жамоа қолишини ўзаро ҳал қилиб олиши керак бўлади.

6a0212a4-2a55-4ccd-acb7-8d7b52eb1af7.44542

Бу баҳс  11 июнь куни Удине шаҳрида, аниқроғи "Удинезе"нинг уй стадиони ҳисобланган "Дачия" аренасида ўтказилади.

Ҳал қилувчи ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади ва унда ғолиб чиққан жамоа келаси мавсумни А Серияда ўтказади, мағлуб томон эса, қуйи лигага тушиб кетади.

Элдор Шомуродовнинг келаси мавсумдаги фаолияти кўп жиҳатдан ана шу ўйинга боғлиқ. Нуфузли манба calciomercato.com сайтининг ёзишича, “Рома” раҳбариятида ўзбек ҳужумчиси учун алоҳида режа бор.

Гап шундаки, “Рома” англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахамни сотиб юборишга тайёрлигини билдирган. “Челси” тарбияланувчиси келаси мавсумни ўз юртида ўтказмоқчи. Унга оғиз солаётган жамоалар бор.

Абрахамнинг кетиш истагини билдираётгани пойтахтликларни трансфер бозорига етаклаяпти. Нишондаги ҳужумчилардан бири “Специя” тўпурари Мбала Нзола. Анголалик футболчи жорий мавсум А Серияда 13 та гол уриб, фаолиятидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

26 ёшли форвард яқинда “Специя” билан шартномасини 2026 йилнинг ярмигача узайтирди. Бироқ, яхши таклиф бўлса, кетишга тайёр. Манбалар Нзола “Рома”га ўтишга рози эканини ёзмоқда.

Хусусан, calciomercato.com сайтининг маълум қилишича, “Рома” раҳбарияти Мбала Нзола учун 8,5 миллион евро ва қўшимча бонуслар бермоқчи. Бундан ташқари, трансферга ёш иқтидор эгаси Бенжамин Тахировични қўшиб бериш режаси. Энг асосийси эса, римликлар лигурияликларни Нзолани қўйиб юборишга кўндириш учун Элдор Шомуродовнинг бу жамоадаги ижара муддатини яна бир мавсумга узайтаириб беришга тайёр.

“Рома”нинг бу режаси амалга ошиши учун “Специя” 11 июнь куни “Верона”ни енгиб, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиши керак.

Чунки Нзола трансферида муҳим роль ўйнайдиган Элдор Шомуродов “Специя” қуйи лигага тушиб кетган тақдирда бу жамоага қайтиб бормайди.

Аслида ёзги трансферлар даври ўзбек легионери учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Агар “Рома” унга келаси мавсум ҳам етарли ўйин амалиётини беришни кафолатламаса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ўзига бошқа жамоа танлаши керак бўлади.

749493_original

Элдор Шомуродов кейинги пайтда фақат А Серияда қолишни истамоқда ва ўтган трансфер мавсумларида Туркия, Германия, Англия, Испания, Франция, Россия ва Саудия Арабистонидан бўлган чорловларга эътибор қаратгани йўқ.

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!