Шомуродов мақсадига етадими?

Бугун Италия А Сериясининг 32-тур учрашувлари давом эттирилади. “Женоа” ўз майдонида лига дебютанти “Беневенто”ни қабул қилади.

“Женоа” Италиянинг энг қадимги жамоаси эканини ва ўз даврида тўққиз карра чемпион бўлгани ва бир марта мамлакат кубогини олганини биламиз. Генуяликлар кейинги йилларда ё аутсайдер, ё ўртамиёна клуб сифатида тўп тепишга кўникиб қолган. “Женоа”нинг ҳар мавсум ўз олдига қўядиган мақсади ҳам деярли бир хил – А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиш.

Мавсум бошида қуйи поғоналарда юрган генуяликлар ўтган йил охирида Давиде Баллардини бош мураббийликка таклиф этилганидан кейин мусобақа жадвалидаги мавқеини анча кўтариб олди.

Лекин кейинги пайтда жамоа яхши ўйнаётганига қарамай, жуда кўп очко йўқотмоқда. Баллардини шогирдлари охирги ўнта учрашувда фақат бир марта ғалаба қозонди ва бешта дуранг ва тўртта мағлубият қайд этди. Гарчи жамоа мусобақа жадвалида бир поғона пастлаб, 14-ўринга тушиб қолган бўлса-да, кўп очко йўқотиши оқибатида жадвалнинг  қуйи  қисмидаги рақобатчиларнинг аксарияти очколар орасидаги фарқни қисқартириб, генуяликларга яқинлашиб олди.

155809298_4350141568330063_2874769009010861647_o

Бугунги “Беневенто” билан бўладиган тўқнашувнинг аҳамияти шундаки, агар унда Филиппо Индзаги шогирдлари ғалаба қозонса, улар генуяликлардан ўзиб кетади ва “Женоа” яна хавфли ҳудудга яқинлашиб қолади. Чунки, “Беневенто” “Женоа”дан уч поғона пастда – 17-ўринда турганига қарамай, жамоаларни икки очко ажратиб турибди холос.

“Беневенто” ҳам Италиянинг эски жамоаларидан. Яна саккиз йилдан кейин 100 йиллик юбилейини нишонлайди. Лекин бу клуб А Серия иштирокчилари орасида энг тажрибасизи эканига эътибор қаратиш керак. Беневентоликлар мамлакат чемпионатининг юқори лигасида илк бор 2017-2018 йилги мавсумда қатнашиб, ўртада яна қуйи лигага тушиб кетди.

Жорий чемпионатда яна А Серияда қатнашиш имконига эга бўлган жамоанинг асосий мақсади генуяликларники билан муштарак – улар ҳам лигадаги ўрнини сақлаб қолмоқчи.

“Женоа” ва “Беневенто”нинг ўзаро ўйинлари статистикасида устунлик бугунги меҳмонлар томонида. Жамоалар атиги уч марта ўзаро тўқнашган, бир марта “Женоа”, икки маротаба “Беневенто” ғалабани тантана қилган. Жорий мавсумнинг биринчи даврасида беневентоликлар ўз уйида Баллардини  шогирдларини  2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Айнан мана шу баҳсдан кейин “Женоа”нинг аввалги бош мураббийи Роландо Маран ишдан олиниб, ўрнига Баллардини чақиртирилган.  

“Беневенто” ўзидан кучли жамоалар билан зўр ўйнайди. Бу жамоа жорий чемпионатда амалдаги чемпион “Ювентус”дан тўрт очко олди – ўз уйида дуранг ўйнаб, Туринда Криштиану Роналдуни тиз чўктирди. Умумий ҳисобда еттита ўйинда зафар қучган бўлса,  “Сампдория”,  “Фиорентина”, “Удинезе”, “Кальяри”, “Ювентус”ни сафарда, “Болонья” ва “Женоа”ни ўз майдонида ер тишлатди. Кўриниб турибдики, Филиппо Индзаги шогирдлари рақиб аренасида ўзини бегона ҳис қилмайди ва ортиқча босимсиз, кучлироқ ўйин намойиш қилади.

“Женоа” ҳам 31 та учрашувдан еттитасида ғалабага эришган. Элдор Шомуродов жамоаси нисбатан камтар жамоалар “Кротоне”, “Специя”, “Болонья”, “Кальяри”, “Парма” ва кучлилардан фақат “Наполи”ни мағлуб этди. Етти ғалабадан олтитаси Давиде Баллардини бош мураббийлигида қўлга киритилди.

160213833_4384411234903096_6891468591745235700_o

Энди биз учун муҳим жиҳат. Элдор Шомуродов кейинги пайтда бошланғич таркибдаги жойини бой бериб қўймоқда. Баллардини жамоа ҳужумчилари орасида кўпроқ Маттиа Дестро, Горан Пандев, Марко Пьяца ва охирги ўйинларда ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасига гол ураётган Жанлука Скамаккага ишонч билдириб, асосан уларни илк дақиқалардан ўйнатмоқда. Шомуродов эса, кўпинча захирадан ўйинга қўшилиб, бир неча дақиқа тўп тепяпти холос. Албатта, бу рақобат натижаси. Ҳужумчи гол урмас экан, ўрнини нишонни аниқ ураётганларга бўшатиб беришга мажбур.

Одатдагидек, бугун ҳам Шомуродов майдонда кўриниш беришига ишонамиз. Балки бошланғич таркибда тушар. “Беневенто” лиганинг энг кўп гол ўтказадиган жамоаларидан эканини ва ҳимоя чизиғи у қадар мустаҳкам эмаслигини инобатга олиб, Элдор саккиз учрашувдан бери давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам беришини кутиб қоламиз.

Зеро, Шомуродов Италияга кўпроқ гол уриб, кучли клублар эътиборини қозониш ва  улар сафига қўшилиш мақсадида йўл олган, захирада ўтириш учун эмас.

160217044_4384410511569835_3595636089533338654_o

“Женоа” – “Беневенто” баҳси Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.  

Шомуродов Италияга борганидан кейин ўзбек футболчини “реклама” қилди!

Мураббий яхши кўрган шогирди Шомуродовни Англияга чақирадими?

Ҳакам ўзбекистонлик легионер бурнини синдириб, уни нокаут қилганини айтди!

“Юве” нишонидаги Шомуродов рақобатга дош беролмаяпти!

Шомуродовга қарши ўйнаган Роналду футболкасини нега отиб юборди?

Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди

Шомуродов ўйнаётган чемпионатда қўзғолон: “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” А Серияни тарк этсин!

Ўзбек миллатига мансуб футболчи Шомуродов ортидан Италияга ўтишга яқин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Doniyor Kuldoshov
21/04/2021 16:46
Элдор!

Футбол кўришимга умид бағишла.