Шомуродов мухлисларга мурожаат йўллади
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ва "Кальяри" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Римда операция қилинди. Шундан сўнг вакилимиз ўзининг инстаграм саҳифасига қуйидача ҳикоя жойлади.
"Мен яна куч ва иштиёқ билан қайтаман. Сўнгги кунларда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат", - деди термамиз сардори.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Наполи"га қарши ўйин олдидан машғулотларда товон суягини синдириб олган эди.
Фикрлар