Шомуродов Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси учун номзодлар қаторида эканлигига Россияда қандай изоҳлар қолдиришди

Хабарингиз бор, Fox Sport Asia версиясига кўра, Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинганди ва ушбу номзодлар орасида "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг номи ҳам киритилган.

Рўйхатдан умумий 24 та футболчи жой олган ва улар орасида Такуми Минамино ("Ливерпуль"), Сон Хён Мин ("Тоттенхэм") ва Паулиньо ("Гуанчжоу Эвергранд") номлари ҳам бор.

Ушбу номзодлар қаторида, Шомуродовнинг борлигини Россиянинг sports.ru сайти алоҳида хабар қилиб, эълон қилди. Ушбу хабар остида мухлислар қандай фикрлар билдирганини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Exciter: "Табриклайман! Шомуродов аллақачон "Ростов"нинг легендаси."

Lider17: "Умид қиламанки, 10 гол билан тўхтаб қолмайди."

Адекватный Болельщик: "Шомуродовга гап йўқ! Аммо мен бир нарсани тушунмадим, Англия Осиёга айландими? Паулиньо осиёлик бўлиб кетдими?"

шлеп нога: "Иккинчи Ирисметов."

Сергей Волуйский: "Ростов" футболчиси АПЛнинг грандлари билан бир қаторда. Менимча, бу жуда зўр!"

Maximil13: "Элдорни Россия термасига ҳаттоки мухлислар ҳам чақиришди. Нега осиёлик журналистлар уни эътироф этишидан ҳайрон бўлиш керак? Олға Россия!"

farmer_f: "Албатта, совринни Сонга беришади. Аммо РПЛ футболчисини номзод сифатида кўриш ёқимли."

Джакомо Сифилини: "Шомуродов Осиё "олтин тўп"ини олиши керак. РПЛни "бузиб" ташлаяпти."

Rivaldo Vitor Borba Ferreira: "Мукофотни олиши керак. 2019 йилни барчадан яхши ўтказди. "Ман Сити"га 2 та гол ургани учун Сонга бериш керакми? Бундан маъно кўрмаяпман."

se_queda: "У муносиб."

Маълумот учун, Fox Sport Asia версиясига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси учун хорижда ўйнаётган осиёлик футболчиларни ва Осиё клубларида ўйнаётган легионерларнинг номзодлари ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustam Azamjonov
23/12/2019 20:15
Eldor Shomurodov OMAD