Шомуродов Португалияга боради!

“Рома” футболчилари айни дамда таътилини ўтказишмоқда. Баъзилар терма жамоалари билан мусобақалардан эндигина қайтган бўлса, бошқалари УЕФА Конференциялар лигасидаги ғалабани нишонлагандан сўнг дарҳол таътилга чиқишган эди. Бироқ ёзги йиғин бошланиш арафасида ва барча янги мавсумга тайёргарлик кўришни истайди.

"Рома"нинг янги мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Португалияда ўтказади ва у ердаги йиғин давомида 4 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Шулардан иккитаси "Спортинг" ва "Ница"га қарши бўлади. Кейин эса яна Португалия ва Испания клубларига қарши назорат ўйини ўтказади.

Аввалроқ, клуб "Тоттенхэм" (30 июль) ва "Барселона"га (6 август) қарши ўйинлар ўтказишини ҳам эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясида янги мавсумн тахминан 9 август куни старт олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alim 27
20/06/2022 18:12
Серьёзный сайтслару, озилани номилани ойог ости кимела бунака сарлавхала билан…
Бош редактордами дийманде хамма гап…