Шомуродов рамзий жамоага киритилди!
Туркия Суперлигасининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди. OptaCanOfficial маълумотларига кўра, ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди.
Эътиборли жиҳати, ушбу таркибда “Истанбул Башакшехир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам жой олди. Ўзбекистонлик футболчи чемпионат доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди.

Маълумот учун, Нури Шахин шогирдлари 17‑тур давомида 23 очко тўплаб, турнир жадвалининг 7‑ўрнида бормоқда.



Фикрлар