Шомуродов “Рома”да қолдими?

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг клублар миқёсидаги келажаги ҳали ҳамон мавҳум бўлиб турибди.

Ўтган мавсумни “Кальяри”да ўтказган форвард ўзига янги жамоа топиши кераклигини айтилган эди. Элдорни ўз таркибида кўрмоқчи бўлган жамоалар йўқ эмас. Энг аввало, “Кальяри” 29 ёшли ҳужумчини олиб қолишга ҳаракат қилди. Бироқ римликлар бадал пули суммасини пасайтирмагани трансферни барбод қолди.

Ёзги трансферлар давомида А Серия вакилларидан “Верона” ва лига дебютанти “Парма” ҳам ўзбек ҳужумчиси трансферини ўрганиб чиқиш мақсадида, “Рома”дан трансфер маълумотларини сўради. В Сериядан юқори дивизионга кўтарилиш учун курашишни мақсад қилган “Сампдория” бош мураббийи Андре Пирлони ҳам Элдор Шомуродов номзоди қизиқтириб қўйди.

Охирги паллада АҚШнинг “Атланта Юнайтед” жамоаси ҳужумчимиз трансферини амалга оширишни жиддий киришди. Бироқ “Рома” мутасаддилари америкаликларнинг дастлабки таклифини қабул қилмади. Иккинчи уринишни амалга ошириш учун “Атланта Юнайтед” вакилларига вақт етишмади – АҚШ трансфер бозори ёпилиб қолди.

А Серия бошланишидан олдин “Рома” бош мураббийи Даниэле Де Россининг қарори тажрибали легионеримизнинг пойтахт клубида қолишига умид уйғотди.

Кўплаб экспертлар Элдор Шомуродов “Рома” мураббийлар штаби режасига кирмайди, деб бонг ураётган паллада Даниэле Де Росси ҳамюртимизни “Кальяри” билан сафарда бўладиган биринчи тур учрашувига жалб қилди.

Бош мураббий футболчимизни Сардинияга борадиган 25 нафар футболчи қаторига киритди.

Бу бежиз эмас, албатта. Жаҳоннинг аксарият лигаларида ҳали трансфер бозори давом этмоқда. “Рома” ҳужум чизиғида ҳам чиқиш трансферлари пишяпти. Хусусан, юлдуз даражасидаги ҳужумчилардан Пауло Дибала ва Тэмми Абрахамга Саудия Арабистони ва Қатар лигаларидаги бадавлат клублардан мўмай даромадли таклифлар келди.

Трансфер мутахассислар англиялик ва аргентиналик футболчилар бу чорловларга розилик беришга мойиллигини, “Рома” ўз мақсадларини амалга ошириш учун клуб ғазнасига катта миқдордаги маблағ киритишга тайёр эканини таъкидламоқда.

“Рома”дан ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳужумчилар Ромелу Лукаку ҳамда Сардор Азмун кетди. Агар Дибала ва Абрахам ҳам клубни тарк этадиган бўлса, ҳужумчи чизиғи захира ўриндиғи сезиларли даражада тораяди.

Янги мавсумда Даниэле Де Росси асосий ҳужумчилар сифатида яқинда 30,5 ва 25,6 миллион еврога трансфер қилинган Артём Довбик ва Матиас Сулега ишонч билдириши аниқ. Пауло Дибала ва Тэмми Абрахам клубдан кетса, захира ўриндиғида ёши ўтиб қолаётган Стефан Эл-Шаарави ва Филиппо Алессио, Жоау Кошта каби 19-20 ёшли ҳали анча хом форвардлар қолади.

“Рома” янги мавсумда А Серия, Италия кубоги, Европа Лигасида иштирок этишини инобатга олсак, Элдор Шомуродов ҳам жамоага ортиқчалик қилмайди. Қолаверса, ўзбек ҳужумчиси ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга тушиб, ўйинни кучайтира олишини кўп бора намойиш қилган.

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкин. Айни пайтда “Верона” ва “Сампдория” каби клублар Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда ва ҳужумчини олиш фикридан воз кечгани йўқ. Қолаверса, Туркия Суперлигасидан “Трабзонспор” ҳам ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига ҳали ўн кундан кўп вақт бор. Балки янги даъвогарлар чиқиб қолар. Сўнгги йиллардаги кузатувлар Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ҳал бўлаётганини кўрсатмоқда.

Бу гал ҳам агар бирор клуб Шомуродов трансфери бўйича “Рома”га маъқул келадиган таклиф бера олмаса, пойтахтликлар легионеримизни жамоада олиб қолиш эҳтимоли катта. Бироқ Элдор Рим суперклубида кўпроқ захира ҳужумчиси вазифасини бажарса керак.   

ЦСКА ҳужумчилардан норози, Файзуллаев эса трансферлар ҳақида гапирди!

Файзуллаев фаолиятини қаерда давом эттиради?

Икки ўзбек чемпиони энди профессионал боксни “ёради”!

Ҳозир дунёда энг зўри ўзбек боксчилари, Куба иккинчи даражага тушди!

Файзуллаев ЦСКАдан кетган футболчини қўллаб-қувватлади!

Файзуллаев қачон гол уришини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
18/08/2024 11:04
Хабарни қисқагина қилиб берса ҳам бўларди. Яна чайнабсиларда.
&
Азизжон
18/08/2024 23:39
Бу бечара Шомуродов