ЦСКА ҳужумчилардан норози, Файзуллаев эса трансферлар ҳақида гапирди!

ЦСКА раҳбарияти томонидан бош мураббий Марко Николич бошқарувидаги жамоадан янги мавсумда юқори мақсадлар учун курашиш талаб этилмоқда. Мавсум стартидаги натижалар кўнгилдагидек эмас.

“Армиячилар” Премьер-лигада тўртта, кубок доирасида иккита баҳс ўтказди. ЦСКА олтита ўйиндан фақат иккитасида зафар қучди ва яна икки бор дуранг қайд этди.

Сербиялик бош мураббий шогирдларининг натижаларидан норози эканини уқтирди.

— Натижалар умуман қониқьирмаяпти. Кўпроғини истайман. Ҳозирча, Игорь Дивеев гол уряпти. Эртага Тамерлан Мусаев тўп кирита бошлайди. Кейин Аббосбек Файзуллаев голлар ҳисобини очади. Улар қаторига Иван Обляков қўшилади.

Энг муҳими, ҳисобида голлар бор. Афсуски, гол ўтказиб юборяпмиз. Ҳимоячиларимиз ортидан “ноль” рақамини қолдириши керак.

Ҳужум чизиғида асосий ўйинчиларимиз Фёдор Чалов ва Антон Заболотний эди. Улар жамоани тарк этди. Виктор Давила Америка кубогидан кеч қайтди, Аббосбек Файзуллаев Олимпия ўйинларида иштирок этиб келди. Шу боис, бор умидимиз ҳозирча фақат Тамерлан Мусаевдан.

Яна бир зўр ҳужумчи олсак, яхши бўларди. Бу масалада клуб раҳбарияти билан иш олиб борилмоқда, - деди Марко Николич.

ЦСКА мавсумлар оралиғидаги танаффус вақтида таркибига чап қанот ҳимоячиси Данил Круговой, ҳужумкор футболчи Рифат Жемалетдинов ва икки нафар форвард – Артём Шуманский ва Секу Койтани қўшиб олди.

“Армиячилар” ҳужум чизиғи етакчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев жамоага қўшилган янги ўйинчиларга баҳо берди.

- Койта, Круговой, Жемалетдинов секин-аста жамоа ишига сингиб бораяпти. Лекин янги келган йигитларга янги клубга тўлиқ мослашиб кетишлари учун бироз вақт керак бўлади.

Уларнинг бари жуда яхши ўйинчилар, уларнинг ҳар бирида ўзига яраша кучли сифатлар бор, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев бир йил муқаддам ЦСКАга кўчиб ўтган эди.

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз легионер сифатидаги дебют мавсумида Премьер-лига ва кубок ўйинларида жами 32 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига бешта гол ва ўн тўртта ассист расмийлаштирди.

Мавсум якунига кўра, Россия чемпионатининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер суммаси 6 миллион еврога кўтарилди. Айни пайтда легионеримиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.

Ўтган йилнинг ёзидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинаётган Файзуллаев ҳозиргача мамлакатимиз бош жамоасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол қилган.

Файзуллаев фаолиятини қаерда давом эттиради?

Файзуллаев қачон гол уришини айтди

Легионеримиз кутгани бўлмади!

Икки ўзбек чемпиони энди профессионал боксни “ёради”!

Ҳозир дунёда энг зўри ўзбек боксчилари, Куба иккинчи даражага тушди!

Файзуллаев ЦСКАдан кетган футболчини қўллаб-қувватлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
17/08/2024 14:52
Бундан 3 - 4 йилча олдин,Англиялик селекционерлар, 2та 12 ёшми, ёки 13 ёшми болани танлаб олиб кетишган эди. Шундан хабарларинг борми? Шу болалар тақдири ҳақида бирор марта ёза олмадинглар. Нуқул, Аббос билан Элдорни чайнайсилар. Озроқ изланинглар, меҳнат қилинглар,
ахир !
&
Dili
17/08/2024 13:16
Оббосга РЕАЛДАН КИЗИКИШ БОР. АДМЕНЛАР РОДРИГО БИЛАН АЛМАШТИРАМИЗ ДИЯПТИ ЦСКА СИЗЛАР НИМА ДИЙСИЗЛАР КАДИРЛИ МУХЛИСЛАР МАНА БУ ЯНГИЛИК.ХАДЕБ КАЙТАРОВИРМАНГЛАР ИЛТИМОС
Mahmud Ttww
17/08/2024 10:35
Эслатмасанг Пахтакор тарбиялинувчи эканлиги ёдимиздан кўтарилибди