Шомуродов: "Рома"да сиз кучли футболчилар билан машғулот ўтказасиз, лекин..."

"Специя" - "Верона" учрашувидан сўнг Элдор Шомуродов бугун терма жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. У машғулот жараёнида журналистларнинг айрим саволларига жавоб бериб ўтди. 

"Таассуротлар жуда яхши. Турнирни терма жамоамиз яхши бошлаб олди. Энди кейинги учрашувларга тайёргарликларни бошлаймиз".

"Ҳозир фақат битта нарсани айтишим мумкин, клуб билан шартномам бор. Ҳамма таътилга чиқди. Июль бошида "Рома"га қайтаман".

27 ёшли ҳужумчига "Рома"даги ва "Специя"даги фаолияти ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди:

"Иккаласининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"да сиз дунёга машҳур ва кучли футболчилар билан машғулот ўтказасиз. Бунинг ўзи бир катта тажриба. Аммо ўйинчига албатта ўйин амалиёти керак. Шу сабабли, "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман". 

"Уммонга қарши баҳсда йигитлар жуда ажойиб ҳаракатланди. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Буёғига ҳам мухлислар олдида шундай ўйинлар  кўрсатиш бизнинг энг катта мақсадимиз".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “CAFA NATIONS CUP” мусобақасининг иккинчи турида Туркманистонга қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!