Шомуродов ва Файзуллаев гол урган учрашувда "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 04.02.2026 19:22
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Туркия кубогининг 3-тур учрашувларига старт берилди. Ҳамюртларимиз Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Истанбул Башакшехир"сафарда "Карагюмрюк" жамоаси меҳмони бўлиб, йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, ўйиннинг 8-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев гол уриб ҳисобни очди. 22-дақиқада гол уриш навбати Элдор Шомуродовга етиб келди. Бироқ орадан 4 дақиқа ўтиб, Шомуродов кичик жароҳат олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Мигель Креспо орадаги фарқни учтага етказди. 65-дақиқага келиб, Иван Брнич жамоасининг 4-голига муаллифлик қилди. 79-дақиқада "Карагюмрюк" футболчиси Коне ҳисобни биттага қисқартирди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва истанбулликлар ўз ҳисобларига 3 очко ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!