Шомуродов ва Ўрунов тўп сураётган лигада янги мавсум қачон бошланиши эълон қилинди

Россия премьер-лигасининг янги мавсумига 8 августда старт берилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Россия Суперкубоги беллашуви эса 7 август куни Москвадаги "ВЭБ Арена"да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, РПЛнинг жорий мавсумида “Зенит” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)