Шомуродов хайрлашди!

Chery Tigo 7 PRO

А Серияни кузатиб борган ўзбекистонлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари ҳурматидан “Кальяри”га мухлислик қилди.

Ўтган йили юқори дивизионга чиққан Сардиния клуби чемпионат охирига келиб, А Сериядаги жойини сақлаб қолди.

Клаудио Раньери жамоасининг мақсадга эришишида ўзбек легионери Элдор Шомуродовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Бироқ, ҳамюртимиз бунга эришиш учун мавсум давомида катта қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келди.

Ўтган ёз “Рома”дан бир мавсумга ижарага олинган ўзбекистонлик форвард спорт формасини тиклаш учун узоқ вақт сарфлади ва “Кальяри”да ҳам асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.

Мавсумнинг биринчи қисми якунлаши арафасида ўзини ўнглаб олган ҳужумчимиз жамоага фойда келтира бошлаганида оёғидан оғир жароҳат олиб, уч ойга сафдан чиқди.

Элдор бу жароҳат туфайли нафақат “Кальяри”га, балки Қатардаги Осиё кубогида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам ёрдам бера олмади.

Мажбур танаффус Элдорнинг фойдасига ишлади. Жароҳатдан қутилган 28 ёшли футболчи бирданига юқори даражада ўйин кўрсата бошлади. Шомуродовнинг 28-турда “Салернитана” дарвозасига урган икки голи, муҳим ғалабани таъминлаб, “Кальяри”ни мавсумда илк бор хавфли ҳудуддан узоқлаштирди.

Клаудио Раньери жамоаси кейинги ўйинларда хавфли ҳудуд билан ўртадаги масофани сақлаб қолди ва охир-оқибат келаси мавсумни ҳам юқори дивизионда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу босқичда Элдор Шомуродов асосий фигурага айланди. Айниқса, легионеримизнинг мусобақа пешқадами “Интер” дарвозасига урган голи ушбу учрашув ва чемпионатнинг қолган учрашувлар учун бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди.

Чемпионат ўйинларини биринчи бўлиб якунлаган “Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери кутилмаганда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Элдор Шомуродов ҳам бунга муносабат билдириб, инстаграмдаги саҳифасида “Ҳаммаси учун раҳмат”, деб ёзди.

Ўзбек ҳужумчисининг бу гапини экспертлар ҳам Клаудио Раньери, ҳам “Кальяри” клубига миннатдорлик ва хайрлашув пости сифатида талқин қилмоқда.

Дарҳақиқат, Элдор Шомуродов ёзда ўзига янги жамоа қидиришига тўғри келади. “Кальяри” раҳбариятига мавсумда учтадан гол ва ассист муаллифи бўлган ўйинчи учун “Рома”га яна 9 миллион евро тўлаб, трансферни тўлиқ амалга ошириш оғирлик қилиши айтилди.

“Рома”нинг янги спорт директори Флоран Гисольфи эса, бир қатор футболчилар қаторида легионеримиз ҳам трансферга қўйилишини маълум қилган.

Хорижлик футболчилар Файзуллаевга қандай баҳо берди?

Машҳур мураббий ўзбек футболини Қозоғистонникидан устун қўйди

Файзуллаев: Нималар деяпмиз, ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаганман!

Бу мағлубият Файзуллаев учун аламли бўлди

Файзуллаев кутилмаган "синов"ни қандай енгиб ўтди?

Шомуродов бўйича янги музокара бўлади!

Файзуллаев бир поғона кўтарилди

Легионеримиз Парижда чемпион бўлмоқчи!

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!