Машҳур мураббий ўзбек футболини Қозоғистонникидан устун қўйди

Таниқли футбол мутахассиси Андрей Канчельскис россиялик Александр Кержаковнинг “Қайрат” жамоасига бош мураббий этиб тайинланганига муносабат билдирди.

- Собиқ иттифоқ ҳудудида қозоғистонликлар ўз минтақасида футбол даражаси бўйича Ўзбекистондан кейин иккинчи ўринда, улардан кейин Тожикистон жойлашган ва қолгани шу тарзда давом этади.

Мен Кержаковга муваффақият тилашим мумкин, ижобий натида қайд этсин. Қандайдир маслаҳатларни алоҳида учрашганда фақат ўзига айтишим мумкин.

Кержаковни мураббий сифатида қандай баҳолайман?

Биз ҳали учрашмаганмиз ва шу боис, баҳолай олмайман. Унинг иш тизими ва машғулотлар жараёни қандай тузилганини билмайман. Келинг, буёғига нима бўлишини кузатамиз.

“Қайрат” ўз номига эга бадавлат клуб ва унинг ўзига яраша анъаналари бор. Фақат вақт ўтиши билангина қандайдир хулосаларни чиқариш имкони вужудга келади. Ҳозир жўяли гап айтиб бўлмайди, - деди Андрей Канчельскис.

Ўз даврида “Манчестер Юнайтед” юлдузларидан бўлган Андрей Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини солиштираётгани бежиз эмас. Бу мутахассис ҳар икки мамлакат футболи билан яқиндан таниш.

Россиялик мутахассис яқин ўтмишда “Навбаҳор” бош мураббий бўлиб фаолият юритган. Ўтган йили эса, Қозоғистоннинг “Тобол” жамоаси бош директори лавозимида ишлади.

Александр Кержаков 2023 йилнинг июнь-ноябрь ойнларида Сербиянинг “Спартак” (Суботица) жамоасида бош мураббийлик қилганди.  Ундан аввал Россиянинг “Нижний Новгород”, “Томь”, Кипрнинг “Кармиотиссе” жамоаларида бош мураббий сифатида иш юритган.

Жорий мавсумда “Қайрат” сафида ўзбекистонлик футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев тўп тепмоқда. Қизиғи шундаки, легионеримиз илгари “Нижний Новгород” жамоасида айнан Александр Кержаков қўл остида ўйнаган.

Александр Кержаков “Нижний Новгород”ни бошқарган даврда Йўлдошев жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган.  

Файзуллаев: Нималар деяпмиз, ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаганман!

Бу мағлубият Файзуллаев учун аламли бўлди

Файзуллаев кутилмаган "синов"ни қандай енгиб ўтди?

Шомуродов бўйича янги музокара бўлади!

Файзуллаев бир поғона кўтарилди

Легионеримиз Парижда чемпион бўлмоқчи!

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!