Шомуродов – Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар!
"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
52-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам яна ўша Элдор номига қайд этилди. Маҳоратли ҳужумчимиз 86-дақиқада ўз номини иккинчи бор таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Элдор "оқ бўрилар" сафидаги голларини 36 тага етказиб, терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. Иккинчи ўриндаги Максим Шацкихда 34 та гол мавжуд.
Фикрлар