Шомуродовдан яхши натижа
Италия чемпионатининг ўнинчи тур учрашуви олдидан “Кальяри” ҳамон энг кам – уч очко билан сўнгги поғонада турибди. Статистика ҳам Клаудио Раньери шогирдлари зарарига ишлаяпти. Сардинияликлар ҳали ғалаба қозонмаган, энг кўп мағлуб бўлган, энг кам гол уриб, кўп тўп ўтказган икки жамоадан бири бўлиб турибди.
Лекин жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Бунгача саккизта ўйинда атиги учта тўп киритган “Кальяри” сўнгги беллашувда рақиб дарвозасига икки марта йўл топди. Аслида сардинияликлар “Салернитана” жамоаси майдонидан ғалаба билан қайтишга яқин эди. Бироқ сўнгги дақиқада тўп Николас Виоланинг қўли теккани учун белгиланган пенальти “Кальяри”дан биринчи ғалабани тортиб олди.
Италия футболини ёритишга ихтисослашган энг нуфузли нашрлардан бири La Gazzetta dello Sport газетаси экспертлари “Кальяри” ҳужум чизиғида ўйнаётган футболчиларнинг статистикасини таҳлил қилиб чиқди.
Унга кўра, “Кальяри”нинг алмаштириб бўлмас ҳужумчиси сифатида Зито Лувумбо қайд этилди. 21 ёшли анголалик форвард жамоасининг бешта голидан учтасига муаллифлик қилган. Рақиблар африкалик ўйинчини тўхтатиш унга нисбатан энг кўп – 16 марта ўйин қоидасини бузган.
Саккиз марта майдонга тушган Зито жами 611 дақиқа ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 11 марта зарба берган ва улардан бештаси дарвозага аниқ борган.
Лувумбо учрашувларда тўққизта хавфли вазият яратди. Бу кўрсаткич бўйича Элдор Шомуродовнинг статистикасида ижобий ўзгариш бор. Шомуродов ўзи ўйнаган дақиқалар ичида олтита голли вазият яратди ва бу кўрсаткич бўйича ўзидан икки баравар кўп вақт ўтказган Лувумбодан ортда қоляпти холос.
Шомуродов деярли барча кўрсаткичлар бўйича фақат мавсум кашфиёти Лувумбодан ортда қоляпти холос. Легионеримиз А Сериянинг барча – тўққизта учрашувида майдонга тушди. Бироқ бевосита ўйиндаги иштирок вақти анча кам – 377 дақиқани ташкил қилмоқда. Чунки Элдор бирорта учрашувни тўлиқ ўтказмади. Икки марта бошланғич таркибда ўйинни бошлаган баҳсларда ҳам захирага олинди.
“Кальяри” ҳужумчиларидан Андреа Петанья ва Леонардо Паволетти бештадан беллашувда тўп тепган бўлса-да, ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.
Элдор Шомуродов “Салернитана”га қарши баҳсда жисмоний тайёргарлигини анча яхшилаб олганини намойиш қилди ва Николас Виоланинг голига ажойиб пас оширди. Ўзбек ҳужумчисида ижобий ўзгаришлар бўлаётганини мутахассисла ҳам эътироф этмоқда.
- “Кальяри” Петаньяни трансфер қилмаслиги керак эди. Буни муваффақиятли танлов дейиш қийин. Маттео Пратида яхши жиҳатлар кўриняпти.
Сардинияликларнинг янги ўйинчиларидан Иброҳим Сулемана чемпионатни яхши бошлади, лекин кейинчалик ўйинини топа олмай қолди. Элдор Шомуродов Салернодаги ўйинидан кейин умид уйғотди. Ўзбек легионери ўйинда ўзгариш ясай олди ва Виоланинг голига ҳаммуаллифлик қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олишига шароит яратди.
Шомуродов олдида жамоага кўникиб олиш ва янги жамоадошлар билан бир бирини тушунган ҳолда ўйнашни ўрганиш вазифасида турганди, - деди футболчилик даврида “Кальяри” сафида 200 дан зиёд учрашувда қатнашган эксперт Жузеппе Томасини.
“Кальяри” жамоаси А Сериядаги навбатдаги учрашувини “Фрозиноне”га қарши ўтказади. Сардинияда бўладиган баҳсда Клаудио Раньери шогирдлари чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритиши кутилмоқда.
Бу учрашув 29 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.
Файзуллаев “Барселона”да ўйнамоқчи...
Ўзбекистон халқаро мусобақа ғолиблиги учун Африка чемпиони билан тўқнашади
“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда
Суперкомпьютер Файзуллаев чемпионатни нечанчи ўринда якунлашини айтиб берди
Европадан футболчиларимиз чемпионлигига муносабат бўлди
Фикрлар