Шомуродовга икки клуб даъвогар!

“Рома” келаси мавсум учун ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Клуб афсонаси Даниэле де Росси жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқмоқчи.

Шу боис, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида кучли ўйинчиларни олишга ҳаракат қилади.

“Рома” фаолиятини ёритаётган манбалардан бири romaforever.it сайти эксперти Андреа Дезидери римликларнинг Элдор Шомуродов борасидаги режалари ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, шу кунларда “Ювентус” ҳужумкор футболчиси Федерико Кьезанинг агенти пойтахтга келади ва ўзаро ҳамкорлик бўйича музокара ўтказади. Турин клуби италиялик юлдуз хизматидан фойдаланмасликка қарор қилган.

Манбага кўра, “Рома” мутасаддилари Элдор Шомуродовга тезроқ янги иш жойи топишга ҳаракат қилмоқда. 28 ёшли форвард sports.uz портали мухбири билан суҳбатда шартномаси бўйича “Рома”га қайтганини айтган эди.

Андреа Дезидери “Кальяри” раҳбарияти ўзбек ҳужумчиси хизматидан яна фойдаланмоқчи экани ва Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш учун “Рома” билан 9 миллион евро миқдорида белгиланган бадал пулини пасайтириш борасида музокара олиб бораётганини ёзди.

Бундан ташқари, Италия матбуотида А Серияга қайтган “Парма” ҳам Элдорнинг хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар чиқаряпти.

“Рома” ёзги трансферлар учун асосий трансфер сифатида қараётган Федерико Кьеза учун таркибдан тезроқ жой очишга уриняпти. Клуб Шомуродов масаласида “Кальяри” билан бир тўхтамга кела олмаса, ҳар қандай бошқа вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик легионер трансферига 20 миллион еврога яқин маблағ сарфлаган пойтахтликлар бу сумманинг катта қисмини қайтара олмаслигига кўзи етиб тургани ҳам айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Калльяри” сафида А Серияда 22 та учрашув ўтказиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Parmalive.com: Файзуллаевга Европадан қизиқиш ортяпти, нархи яна ошади!

Янгилик: Ўруновнинг “кетмони учди”...

Файзуллаевнинг нархи кескин кўтарилди! Бу харидорларга таъсир қиладими?

Файзуллаев Ўзбекистонда ўзидан зўр футболчилар борлиги айтди

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Шомуродовни олиш осон бўлмаяпти...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!