Шомуродовга муносабат бирдан ўзгарди!

Италияда мавсум якунлари муҳокамаси давом этмоқда. “Женоа” мухлислари май ойининг энг яхши футболчиси сифатида Элдор Шомуродовни тан олди. Ўзбек легионери А Сериянинг охирги ойида бешта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Элдорнинг голлари генуяликларга келаси мавсум олдидан катта ишонч берди. Май ойида ҳамюртимиз “Лацио” ва “Кальяри” дарвозасига биттадан, “Аталанта”га эса иккита тўп киритди. Умумий ҳисобда дебют мавсумида рақиблар дарвозабонлари саккиз маротаба доғда қолдирганини яхши биласиз.

188820963_4594879030522981_2010112570728553990_n

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг Шомуродовнинг май ойининг эг яхши футболчиси, деб эътироф этилишига билдирган муносабатларини ҳавола қиламиз.

Alessandro Sette:

Шомуродов, шубҳасиз, “Женоа”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси. Маттиа Дестро январь ойида қанчалар зўр ўйнаган бўлса, Шомуродов чемпионат якунида худди шундай ўзини кўрсата олди. Энг муҳими, Элдор юқори даражасини келаси йил ҳам намойиш этиши керак бўлади.

Danilo Iacopozzi (Alessandro Sette фикрига жавобан):

Афсуски, Дестродан фарқли равишда ўзбек ҳужумчисига А Сериянинг энг яхши ўйинчиси, унвонини беришмайди.

Stefano Badino:

Шомуродов бир ой ичида ўзига бўлган муносабатни тубдан ўзгартириб юборди. Бошида бу ҳужумчи учун катта сумма тўлаш хато эди, деб ўйлагандим. Унинг дастлабки учрашувлардаги ҳаракатлари бу фикримни мустаҳкамлаган эди. Энди эса биз Россия чемпионатидан “янги Пёнтек”, балки “янги Милито”ни топиганимизга ишончим комил.

180593856_4530722680271950_3245028747742442143_n

Luca Salvio:

“Эл Узбеко” май ойида зўр ўйнади. Лекин мен учун Ровелла энг яхши. Бу бола 19 ёшида А Серия даражасида қўрқмай ўйнаяпти. Шомуродов эса чемпионатнинг якунида олтита учрашувда бешта гол уриб, ҳақиқий кашфиёт бўлди. Ўйлашимча, мана шу икки футболчи келаси мавсумда жамоамиз етакчиларига айланади.

Giovanna Squarzina:

Элдорга гап йўқ. Лекин натижалар нуқтаи назаридан май ойи омадсиз келганини айтишим мумкин. Бешта ўйиндан учтасида мағлуб бўлдик. Қийин паллада энг яхши футболчи бўлиш осон эмас.

Luca Merlo:

Агар Шомуродов бутун мавсум давомида майда ўйнаганидек ҳаракат қилганида биз Скудеттони қўлга киритган бўлардик.

Stefania Mariscotti:

Элдор май ойида тўртта гол уриш билан чеклангани йўқ, у ҳар бир учрашувда майдонда мардонавор курашди. Бу жуда муҳим хусусият.  Элдордан бошқа гол урадиган футболчимиз борми? Дестро бўлиши мумкин. Лекин  ўзбек даражасида кураша оладиган жангчи йўқ ҳисоби!

186423675_4571030269574524_7861892459994039709_n

Silvia Federici:

Энг асосий вазифа – Шомуродовни ушлаб қолиш. Агар ҳозир трансфер қилсак ўзимиз истаганимиздек катта сумма ололмаймиз. Келаси мавсумда Шомуродов 15-20 та гол урса, ана унда унинг нархини кўринг...

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

Бизга Шомуродов керак!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!