Шомуродовга оид қизиқ факт!

Италия А Серияси баҳслари ҳам тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳар бир жамоа ўз олдига қўйган мақсади сари интилмоқда.

Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га кўчиб ўтгани ўзбекистонлик футбол мухлисларини ҳам А Серия ўйинларини янада диққат билан кузатишга мажбур қилаётгани ҳеч кимга сир эмас.  

А Сериянинг  9-туридан ўрин олган охирги учрашувда “Женоа” футболчилари “Парма” билан куч синашади.

Ҳар икки жамоа учун жорий мавсумнинг старти омадсиз келди. “Парма” ҳам, “Женоа” ҳам саккизта учрашувдан атиги биттасида зафар қучди. Генуяликлар жами беш очко, рақиб олти очко жамғариб, айни пайтда юқори лигада жойини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Иккала жамоа лигада энг кам гол урган ва бир хил – 16 тадан гол ўтказиб юборган.  

“Женоа” ўйинида ижобий ўзгаришлар кўзга ташалана бошлади. Италия кубоги доирасида “Женоа”нинг Генуя дербисида ўзидан кучли бўлган “Сампдория”ни рақиб майдонида 3:1 ҳисобида мағлуб этгани Элдор Шомуродов жамоаси мухлисларида бу ғалаба А Серияда давом эттирилишига ҳам умид уйғотди.

605838_680

 “Женоа” бош мураббийи Роландо Маран ғалабали ўйиндан сўнг, Шомуродовдан умиди катта эканини алоҳида таъкидлади.

- Элдор маълум муддат танаффусдан кейин таркибга қайтарилди. У ўйин темпини ошира олди. Шомуродов ўйинимизга мослашиб, тобора ўсиб боряпти. Элдорни иккинчи даврага янада кучли тайёрлашимиз керак. Кейинги даврадан ўйин услубини ўзгартирамиз, - деди Маран.

Бугунги ўйин олдидан “Женоа”нинг  “Парма”да алами борлигини таъкидлаш лозим. Чунки ўтган мавсум пармаликлар генуяликларни ҳар икки учрашувда ҳам йирик ҳисобларда доғда қолдирган. Шу ўринда, “Парма”нинг бу йилги ўйини анча пасайганини ва мезбонларда реванш учун имконият яхшилигини таъкидлаш лозим.

Ушбу учрашувга диққатини қаратган россиялик журналистлар ўйинга оид қизиқ фактни мухлислар эътиборига ҳавола қилди. Унда айтилишича, ўз вақтида Россия премьер-лигасида ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонган легионерлар бугун Италия майдонида ўзаро тўқнаш келади. Табиийки, “Женоа” сафида Россияда тўп тепган ўйинчи сифатида Элдор Шомуродов кўрсатилмоқда. “Парма”да эса, “Зенит” таркибида ўйнаган ярим ҳимоячи Эрнани, ҳимоячилар Бруну Алвеш ва Йордан Осорио бор.

Португалиялик Бруну Алвеш 2010-2013 йилларда “Зенит” шарафини ҳимоя қилиб, жамоанинг асосий ўйинларидан ҳисобланган. Венесуэлалик Йордан Росарио жорий йилда “Парма”га кўчиб ўтишидан олдин, питерликлар таркибида еттита учрашувда майдонга тушганди. Бразилиялик Эрнани 2018-2019 йиллар мобайнида Россия премьер-лигасида ўйнаб, кейин “Парма” таркибига ўтди.

“Зенит”нинг собиқ футболчиларидан Росарио ва Эрнани Россия премьер-лигасидаги фаолияти  давомида Шомуродовга қарши майдонга тушган. Улар бир бирининг имкониятини жуда яхши билади. Шомуродовнинг “Ростов”и Эрнани ўйнаган учрашувда “Зенит”ни кичик ҳисобда мағлуб этган бўлса, Росарио қатнашган учрашувда 2:1 ҳисобида питерлик футболчиларнинг қўли баланд келган.

Хуллас, бугун бир бирига муносиб жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Биз Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиб, ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда голлар ҳисобини очишини кутамиз!

eldor-genoa-sampa_1

“Луижи Феррарис” мезбонлик қиладиган учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Футболни тушунмаганлар Шомуродов ҳақидаги гапирмасин!

"Шомуродов Россияга қайтиб кетади!"

“Женоа”: Шомуродов учди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
30/11/2020 15:40
Элдор омад сенга олга олга олга голголгол