Шомуродовга “Ювентус” керакми?

Охирги ўн йилликда илк бор чемпионликни қўлдан чиқарган “Ювентус” катта ўзгаришлар арафасида турибди. Бу жамоани қабул қилиб олган Массимилиано Аллегри таркибни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Кейинги пайтда туринликлар бир эмас, бир неча ҳужумчиларга эҳтиёж сезаётгани ва ёзда асосий эътиборини айнан олдинги чизиқ вакилларига қаратиши ҳақида кўп хабарлар тарқатилмоқда. Италия матбуоти бу орада “Ювентус” мутасаддилари “Женоа”да тўпурарлик қобилиятини намойиш эта бошлаган Элдор Шомуродов вариантини ҳам ўрганаётганини ёзмоқда.

large (3)

Маълумки, қишки трансферлар вақтида туринликлар ўзбек футболчисига қизиққани айтилганди ва бу катта шов-шувларни келтириб чиқарганди. Ўшанда Шомуродов ҳозирги даражасидан пастроқ ўйин намойиш қилаётган эди. Кейинроқ, “Женоа” президенти Энрико Прециози ҳақиқатан “Ювентус” вакиллари Элдор ҳақида маълумот сўраганини тасдиқлаб, унинг сотилмаслигини ҳам билдирганди.

Айни пайтда мутахассислар Элдор Шомуродов қайси сифатлари билан “Ювентус” вакиллари эътиборини тортаётганини таҳлил қилиб, айрим хулосаларни мухлислар эътибор ҳавола қилмоқда. Ҳозир шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Биринчидан, ҳозир “Ювентус” захирасида ҳужум марказида ўйнай оладиган футболчи йўқ. Таркибдаги ягона классик ҳужумчи “Атлетико”дан ижарага олинган Альваро Мората. Аллегри унинг ўйин услубини ёқтиради ва клуб раҳбарларидан ижара муддатини узайтиришни сўраган. Агар келишув ўхшамаса, жамоа марказий ҳужумчисиз қолади ва Роналду – Дибала тандемига суянишга мажбур бўлади. Шу боис, “Ювентус” Моратанинг ўрнини боса оладиган марказий ҳужумчига муҳтож. Талаб шуки – трансфер қиммат бўлмаслиги лозим. Шомуродов бу борада айни муддао.

186402498_4571030329574518_4095748300717632062_n

Иккинчидан, “Ювентус”да юлдуз ҳужумчиларни олиш учун ортиқча пул йўқ. Европа Супертурнири туринликларга фойда келтириши кутилганди. Лекин мусобақа бошланмай туриб, инқирозга юз тутди. Молиявий қийинчиликларга кўмилиб қолган “Ювентус” асосий таркиб учун бир неча футболчилар трансферини режалаштиряпти ва шу боис, захира учун қиммат ҳужумчи олмайди. Шомуродов бу борада муносиб номзодлиги айтилмоқда. “Женоа” уни 7,5 миллион еврога олган ва 12-15 миллион еврога сотиб юборишга қарши бўлмайди. Бу нарх туринликларни қониқтиради ва Элдор катта маош талаб қиладиган футболчилар тоифасидан эмас.

Учинчидан, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилиб, натижага таъсир ўтказа оладиган футболчи. Якунланган мавсумда ҳамюртимиз иккинчи бўлимда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди ва бир марта голли пас оширди, бир неча марта голли вазиятларда бевосита иштирок этди. Шу сифатларини инобатга олиб, экспертлар Элдор Моратага ажойиб ўринбосар бўла олишини таъкидламоқда.

188608880_4594841297193421_2590903739272159848_n

Тўртинчидан, Шомуродов ва Аллегрининг ёқимтойи Мората бир типдаги ҳужумчилардир. Ҳар иккиласи баланд бўйли ва жуда ҳаракатчан. Иккиси ҳам ҳимояга қайтиб ўйнашни яхши уддалайди ва майдон ичига ҳамда қанотларга ўтиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олади. Энг муҳими, Массимилиано Аллегри айнан мана шу хусусиятларга эга ҳужумчиларни қадрлайди. Ва унинг қўл остида Мората аввал ҳам “Ювентус”да зўр ўйнаган. Шунинг учун ҳам испан ҳужумчисига ўхшаган ўйин услубини яхши ўзлаштирган Шомуродов ҳам Аллегри бош мураббийлигида ўзини кўрсата олади, деган умид пайдо бўлмоқда.

Мутахассисларнинг юқорида келтирган тўрт хулосасига қўшимча равишда айтишимиз мумкинки, Элдор Шомуродов профессионал футболчи сифатида ўзида жамлаган тезкорлик, курашувчанлик, меҳнатсеварлик, бош билан ўйнаш, сўнгги пас бериш, голни ҳис қилиш, дриблинг, ҳимояланиш, баланд сакрай олиш, тўпни олиб қўйиш каби хусисиятлари ва шунингдек, камтарлик, ахлоқ, бағрикенглик, футболни пулдан устун қўйиш, камчиликлари устида ишлашдан қочмаслик, муомала маданияти сингари умуминсоний фазилатлари билан ҳам ҳар қандай мураббийнинг эътиборини қозона олади.

158287165_4367517569925796_6818305316766061551_o

Бироқ, шу ўринда яна бир мулоҳаза. “Ювентус” Элдор Шомуродовни олган тақдирда ҳам захира ҳужумчиси сифатида қабул қилади. Бизнингча, ҳужумчимиз айнан майдонда жавлон урадиган ёшда. Айни паллада Шомуродов номдор клубда вақти келишини кутиб ўтирганидан кўра, “Женоа”да ёки шунга ўхшаш жон-жаҳди билан курашадиган жамоаларда мунтазам ўйнагани маъқул.

Сиз нима дейсиз, азиз мухлислар, Шомуродовга “Ювентус” сингари гранд клублар керакми?

Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Ўруновга Чемпионлар лигаси иштирокчиси харидор!

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

Бизга Шомуродов керак!

Шомуродовнинг бу “ишини” фақат футболчи ва мураббийлар билади холос!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
azam nazarov
11/06/2021 10:24
Дарахт ҳам бир жойда кўкаради. Илдиз отиб олсин қани, акалар.
&
LiViRpUl+ GeNeO
11/06/2021 09:19
Podadan oldin chang chiqarmanglar sport tv ijotkorlari eldorni uzi hal qilgani maqul