Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Виталий Денисов “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланса-да, профессионал футболчи сифатида юртимиз жамоаларида бир кун ҳам тўп тепмаган. Тошкентдан кетганидан кейин футбол сир-асрорларини Москванинг “Спортакадемклуб” жамоасида ўрганган Денисов профессионал фаолиятини Россия ва Украинанинг турли даражадаги клубларида ўтказди.

Ўтган мавсумда “Томь” клуби Миллий футбол лигасидаги жойини сақлаб қолиш мақсадида бир неча тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланган эди. Хусусан, мавсум бошланган пайтда  эркин агент сифатида жамоасиз юрган Виталий Денисов жамоага таклиф этилди.

9b9005362fb5612344e1100590a1d38f56278f559c170008376680

Тажрибали ҳимоячимиз дарров томскликларнинг етакчисига айланди. Бу жамоа таркибида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли пас узатди. Шунга қарамай, “Томь” клубини хавфли ҳудуддан олиб чиқиб бўлмади. Бу жамоага  лигада қолиш учун бир очко етмади холос.

Табиийки, “Томь” билан чемпионат охиригача шартнома имзолаган Виталий Денисов келишув муддати якунланиши билан яна жамоасиз қолди. Яхши футболчи ишсиз қолмайди, деганларидек, янги мавсумда ҳамюртимизнинг хизматига қизиқаётган жамоалар пайдо бўлмоқда.

Россия матбуотининг ёзишича, Виталий Денисовга Миллий футбол лигасининг энг кучли жамоаларидан ҳисобланган “Балтика” қизиқиш билдираётган эди.  Маълумотларга қараганда, томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришган. Денисов ушбу жамоа билан "1+1" кўринишидаги шартномани имзолади. 

“Балтика” якунланган мавсумда юқори лигага чиқиш учун курашди, бироқ мусобақани бешинчи ўринда тугатиб, мақсадига эриша олмай қолди. Клуб раҳбарияти янги чемпионатда футболчиларга премьер-лига йўлланмаси учун курашиш вазифасини юклайди.

“Балтика” ўзбекистонлик футболчилар учун бегона эмас. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ҳисобланган Максим Шацких 1998-1999 йилларда Калининград жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 19 та учрашувда бешта гол урганидан кейин Киевнинг “Динамо”сига ўтиб кетган эди.

89624-1581691436_1

Шунингдек, Россия чемпиони бўлган Андрей Фёдоров ҳам 1999 йилда калининградликлар сафида 14 та ўйинда иштирок этган ва айнан шу жамоадан ўзининг юлдузли онлари ўтган “Рубин”га йўл олган.

Виталий Денисов фаолиятига назар ташласак, бу футболчимиз қийин синовларни енгиб ўтганини кўрамиз.2003 йили катта умидлар билан Москванинг ЦСКА жамоасига таклиф этилган ҳамюртимиз бу ерда оғир жароҳат олди. Ярим йил майдондан ташқарида юрган Виталий Россиянинг кучли жамоасида ўз ўрнини топиш учун анча тер тўкди. Денисов кейинчалик “Спартак Нижний-Новгород”, “Днепр”, “Локомотив Москва”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Ротор” ва “Томь” каби жамоаларда тўп тепди.

Тажрибали ярим ҳимоячимиз Россияда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп совриндор бўлган ўйинчи ҳисобланади.

Денисов ЦСКА сафида икки марта Россия кубоги ва бир бор УЕФА кубоги соҳиби бўлди.  “Локомотив”да бир мартадан мамлакат чемпионати ғолиби ва совриндори бўлишдан ташқари, икки маротаба Россия кубогини қўлга киритди.

image-1269-1545678506-620x620

Уч бор Россия чемпионатининг энг кучли 33 нафар футболчиси рўйхатига киритди ва 2013 йилда Ўзбекистоннинг энг зўр футболчиси, деб эътироф этилди.

Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2006-2018 йиллар давомида жами 72 та учрашув ўтказган ва бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Янги мавсумда Россия Миллий футбол лигасида камида уч нафар футболчимиз тўп тепади. Виталий Денисов “Балтика”га ёрдам бериши кутилаётган бўлса, Вагиз Галиулин калининградликлар сингари премьер-лигага даъвогарлик қилаётган “Нефтехимик” сардори ҳисобланади. Шунингдек, Остон Ўрунов агар унга бошқа клублардан харидор чиқмаса, катта эҳтимол билан янги мавсумни “Спартак-2” жамоасида ўтказади.

Шомуродов яна 12 та гол уриши керак!

Ўруновга Чемпионлар лигаси иштирокчиси харидор!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
09/06/2021 12:29
Денисов хар доим терма жамоага мос уйинчи булган! Хозирги баъзи бир латта уйинчилардан хам мосрок, лекин коррупция ривожланган давлатда яшаяпмиз! Диёр деганлари хам, катта гапириб юриб, энди рахбарларни хатосини курмайдиган булиб колди.
solijon bobokulov
08/06/2021 22:35
Биринчидан Денисовни омадини берсин! Лекин бошқа томондан Денисовга бунақа урғу бергунча Яхшибоев, Достон турсуновлар ҳақида ёзиб туринглар!