Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Шомуродовни ўз жамоасига олиб келмоқчи бўлган мураббий ишдан бўшатилди

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Клуб унинг натижаларидан қониқмаган

6 сентябрь куни “Болонья” клуби расмий сайти орқали Синиша Михайлович жамоа бош мураббийлигидан кетганини эълон қилди.

“Қизил-оқлар” айни пайт А серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатнинг бешта учрашувида “Болонья” бор-йўғи 3 очко тўплади.

53 ёшли мутахассис Италия клубини 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнаси пайтида мутахассис ўз жамоасида терма жамоамиз аъзоси Элдор Шомуродовни кўрмоқчилиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ якунда томонлар музокара борасида бир қарорга кела олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ