Шомуродовни қўлга кирита олмаган "Галатасарой" унинг жамоадоши билан шартнома имзолади

Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси "Порту" клубига тегишли бўлган Сержиу Мигел Оливейрани ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. 

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, айни вақтда музокаралар якуний босқичда. 30 ёшли португалиялик футболчининг турк клубидаги маоши 3 миллион евро бўлади, шартнома эса 4 йил муддатга тузилади. 

Ўтган мавсумни Оливейра "бўрилар" сафида ижара асосида ўтказди. У А Серия доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 1 та самарали узатма муаллифига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!