Шомуродовни қўлга кирита олмаган жамоа энди “Женоа”да порлаган тўпурарни ортга қайтармоқчи

Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа”даги ёрқин ўйинлари ва голлари билан гранд жамоалар эътиборини тортган Кшиштоф Пёнтек қишда яна А Серияга қайтишни режалаштиряпти.

Польшалик ҳужумчи 2018-2019 йилги мавсумда генуяликлар таркибидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин “Милан”га ўтганди. Миланликлар сафида ҳам бир мавсум тўп сурган футболчи кейинчалик Бундеслига вакили “Герта”га кўчиб кетди. Энди Пёнтек яна ортга қайтмоқчи.

Ёзда Элдор Шомуродовга харидор бўлиб, ҳужумчимизни қўлга кирита олмаган “Фиорентина” қишки трансферлар вақтида Пёнтекни олиб келмоқчи. Ҳозирда италияликлар 25 ёшли ҳужумчининг трансферига 30 миллион евро беришга тайёр.

Аввалроқ, “Герта” раҳбарияти “Фиорентина”нинг 27 миллион евролик таклифини қабул қилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!