Шомуродовнинг асосий рақобатчиси шу йил фаолиятини якунламоқчи

"Женоа" ҳужумчиси Горан Пандев А Серия 21-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши учрашувдан кейин фаолиятини якуний қисми ҳақида фикр билдирди:

"Сўнгги жароҳатимдан тикланиш жараёнида қийналдим, аммо барибир ўз ҳолатимдан завқланаман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Кўрамиз, нима бўлар экан. Мен Европа чемпионатидан сўнг фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаяпман. Бироқ ҳамон аниқ бир нарса дея олмайман", - деди 37 ёшли футболчи DAZNна берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пандев "Евро-2020"да Шимолий Македония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!