Шомуродовнинг бўлажак жамоадоши 1,5 миллион евродан воз кечди
Артем Довбик "Рома"га ўтиш учун 1,5 миллион еврони рад этди.
"Football Italia" нашрининг хабар беришича, 27 ёшли ҳужумчи "Жирона" билан келишувга эришган бўлиб, унга кўра у сотилган тақдирда бу суммани олиши керак эди. Бироқ, Довбик итальян клубига ўтишни тезлаштириш мақсадида бу пуллардан воз кечишга қарор қилди.
Хабар қилинишича, "Рома" испан клубига 30,5 миллион евро, шунингдек, бонуслар сифатида 5,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, "Жирона" украиналик футболчининг кейинги сотувидан 10 фоизини олади.
Ўтган мавсумда форвард "Жирона" сафида Ла Лиганинг 36 та учрашувида 24 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар