Шомуродовнинг голи

Италия А Серияси 38-тури доирасида Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" сафарда "Кальяри" билан баҳс олиб боради. Мазкур беллашувда ҳамюртимиз рақиб дарвозасини ишғол қилса ёки голли узатмани амалга оширса, "Женоа" "Ростов"га 500 минг евро тўлашига тўғри келади.

Гап шундаки, Шомуродовнинг шартномасида футболчи мавсум давомида "гол+пас" тизимида 10 очко жамғарса, унинг собиқ клуби - "Ростов" қўшимча 0,5 млн евро маблағга эга бўлиши қайд этилган. Бу ҳақда таниқли журналист Нобель Арустамян ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Nobel Arustamyan (@nobel_arustamyan)

Айни вақтга келиб, Шомуродов ҳисобида "Женоа" таркибида киритган 7 гол ва 2 голли узатма мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/05/2021 00:02
СЎНГИ БАҲСДА ЖЕНОАГА ҒАЛАБА КЕРАК БЎЛСА БАЛЛАРДЕНИ ЭЛДОРНИ ТУШИРАДИ, ЭЛДОР УЧУН ЖНОА РАСТОВГА ҚЎШИМЧА 1МИЛЛОН ЕВРО ТЎЛАСА ҲАМ АРЗИЙДИ, ЭЛДОРНИ ҚИММАТРОҚҚА СОТИБ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ЧИҚАРИБ ОЛАДИ ҲАЛИ.

Минбар

Барча блоглар