Шомуродовнинг жамоаси Дамашқда Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эди, аммо...
“Ростов” клуби президенти Арташес Арутюнянц жамоасининг 9 сентябрь куни Ростов-Дон шаҳрида Сурия терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашуви аслида Дамашқда ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида айтиб ўтди.
“Бизга июль ойида Дамашқда Сурия терма жамоасига қарши тинчликпарварлик ўйини ўтказишни таклиф қилишди. Биз Россия Федерациячи қуролли кучлари кўмагида ушбу учрашувни ўтказишга рози бўлдик. Бу борада Россия футбол иттифоқи ва УЕФАдан ҳам руҳсат олдик, керакли ҳужжатларни ҳам тайёрладик.
Менинг фикримча, футбол ҳамиша сиёсатдан ҳоли бўлиши лозим. Дамашқдаги ўйин эса ажойиб тинчликпарварлик руҳиятидаги маросим бўлиши керак эди.Чунки, ушбу мамлакатда содир бўлган воқеалардан сўнг бу ўйин спортчилар ва оддий фуқаролар учун ҳам ажойиб байрам бўлган бўлар эди.
Аммо, ФИФА хавсизлик етарли даражада эмас деб топиб, Сурия футбол ассоциациясига мамлакат худудида футбол учрашувини ўтказиш бўйича юборган сўровини рад этди. Шундан сўнг биз Сурия худудида футбол бўлмаслигини тушуниб етдик. Кейинчалик уларни Россияга таклиф қилишга қарор қилинди. Лекин, ФИФА руҳсат бериши билан барибир Дамашқда ўйин ўтказишимизга ишончим комил”, - дейди Арутюнянц.
Эслатиб ўтамиз, “Ростов” сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурмоқда.
Фикрлар