Шомуродовнинг жамоаси Испанияда дуранг ўйнади
Ads

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Ростов” клуби мавсумнинг иккинчи ярмига Испанияда тайёргарлик олиб бормоқда.

Бугун Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа у ерда ўзининг навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар уларга Норвегиянинг “Тромсё” клуби рақиблик қилди.

Ушбу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шомуродов ўйиннинг 75-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди.

Назорат ўйини

“Ростов” (Россия) – “Тромсё” (Норвегия) – 2:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – Педерсен (42), 1:1 – Вебер (67), 1:2 – Гундерсен (75, пенальти), 2:2 – Вебер (83).

«Ростов»: Абаев, Сигурдссон, Ингасон (Вилюш, 30. Плиев, 60), Христис, Калачев, Ионов, Байрамян, Гулиев (Шомуродов, 75), Маер (Забродин, 66), Вебер, Дядюн.