Шомуродовнинг жамоаси омадсизликка учради

Бугун Россия Премьер-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” жамоаси сафарда “Краснодар”га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада заҳирага олинди.

Бугунги мағлубиятдан сўнг “Ростов”нинг очколари 25 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 16 клуб орасида 10-ўринда бормоқда.

Россия Премьер-лигаси. 21-тур

Краснодар – Ростов 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 28 Смолов, 1:1 – 45, пенальти Ионов, 2:1 – 60, пенальти Смолов, 3:1 – 89 Мамаев.

Краснодар – Синицин, Грицаенко, Гранквист, Шишкин, Петров, Шатов (Лаборде, 90), Классон, Каборе, Мамаев (Иван, 90), Перейра (Жоаозиньо, 76), Смолов.

Ростов – Песьяков, Паршивлюк, Макеев, Вилюш, Ингасон, Гулиев (Зуев, 73), Скопинцев (Дядюн, 80), Ионов, Гацкан, Сигурдарсон, Шомуродов (Маер, 65).

Огоҳлантириш: Зуев (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!